“Манчестер Сити” “Реал” аъзоси Искога қизиқиб қолди.
“The Manchester Evening News”нинг хабар беришича, айнан Гвардиоланинг ўзи Искони жамоасида кўришни истамоқда. У Иско ёрдамида ёши ўтиб бораётган Давид Силванинг ўрнини тўлдирмоқчи.
Ўз навбатида Иско ҳам жорий мавсумда “Реал” устози Зинедин Зидан билан келишмаяпти. Унинг Мадриддан кетиш эҳтимоли бор.