Кириш Регистрация
12/04 00:00 Валенсия 1-0 Севилья
12/04 16:30 Манчестер Сити 5-2 Кристал Пэлас
12/04 17:00 Реал Сосьедад 0-2 Мальорка
12/04 18:00 Венеция 1-0 Монца
12/04 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бухоро
12/04 19:00 Динамо 1-1 Сўғдиёна
12/04 19:00 Саутгемптон 0-3 Астон Вилла
12/04 19:00 Брайтон 2-2 Лестер
12/04 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Эвертон
12/04 19:15 Хетафе 1-3 Лас-Пальмас
12/04 20:15 Бунёдкор 0-0 Қизилқум
12/04 21:00 Интер 3-1 Кальяри
12/04 21:30 Арсенал 1-1 Брентфорд
12/04 21:30 Сельта 0-2 Эспаньол
12/04 23:45 Ювентус 2-1 Лечче
13/04 00:00 Леганес 0-1 Барселона
13/04 15:30 Аталанта 2-0 Болонья
13/04 16:45 Хоразм 0-1 ОКМК
13/04 17:00 Осасуна 2-1 Жирона
13/04 18:00 Фиорентина 0-0 Парма
13/04 18:00 Верона 0-0 Женоа
13/04 18:00 Пахтакор 2-3 Андижон
13/04 18:00 Вулверхэмптон 4-2 Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси 2-2 Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
13/04 19:00 Саудия Арабистони 2-2 Япония
13/04 19:15 Алавес 0-1 Реал Мадрид
13/04 20:15 Насаф 1-0 Сурхон
13/04 20:30 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо - Торино
13/04 21:30 Бетис - Вильярреал
13/04 22:15 Ўзбекистон 1-0 БАА
13/04 23:45 Лацио - Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао - Райо Вальекано
14/04 19:00 Индонезия - КХДР
14/04 22:15 Тожикистон - Жанубий Корея
14/04 23:45 Наполи - Эмполи
15/04 00:00 Борнмут - Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико - Вальядолид

«Пахтакор» БААда биринчи кунги машғулотларини ўтказди

Баҳо:
+ | -

“Пахтакор” бугун БААнинг Дубай амирлигига етиб келди ва навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлаб юборди.

Эрталаб Тошкентдан Дубай сари йўлга чиққан жамоа тушлик пайтига яқин йиғин давомида истиқомат қиладиган "The Meydan" меҳмонхонасига етиб келди. Тошкент вақти билан соат 19:00да "Nad Al Sheba" спорт мажмуасига қарашли майдонда биринчи машғулот ўтказилди. Унда Дубайга етиб келган 24 футболчининг барчаси иштирок этди.

Дастлаб футболчилар Ласло Ямбор бошчилигида қизишиб олиш машқларини бажаришди. Шундан сўнг Шота Арвеладзе жамоани иккига ажратди. Ўйинчилар тўпни қўл билан бир-бирларига етказиб, бош билан гол уришга ҳаракат қилишди. Бу машғулот футболчиларнинг жуфт-жуфт бўлиб футбол ўйнаши орқали давом эттирилди. Ушбу машқлар якунига етгач, тўпни аниқ ошириш, бўш ҳудудга очилиш ва тез ҳаракат қилиш жиҳатлари устида ишланди. Машғулот икки томонлама қисқа учрашув билан тугади.

Дарвозабонлар эса Иброҳим Йилмаз қўл остида алоҳида шуғулланишди. Улар доимгидек учрашувда рўй берадиган турли ҳолатларга тайёр туриш мақсадида турли машқларни бажаришди.

Шу тариқа "Пахтакор" бир ярим соатга яқин вақт давомида биринчи машғулотини ўтказди. Биринчи назорат беллашуви 17 февраль куни "Жебел Али" майдонида "Ал-Дафра"га қарши бўлиб ўтиши режалаштирилган. Учрашув Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 23:58, 15.02.2018.
Ўқилди: 2606 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz