Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Неймар — “Реал”: умумий натижалар қандай?

Баҳо:
+ | -

 “ПСЖ” ҳужумчиси Неймар янги жамоаси сафида “Реал”га қарши биринчи ўйинда мағлуб бўлди. Хўш, у, аслида, “Реал”га қарши қандай натижалар қайд этган? Қуйида ана шу ҳақда сўз юритамиз.

2013 йил, 26 октябрь, Ла Лига, 2013-2014, 10-тур.

“Барселона” — “Реал” — 2:1 (Неймар, Санчес — Хесе)

Неймар ўзининг дастлабки Эль Класикосида бош қаҳрамонга айланганди. Ёдингизда бўлса, 2013 йилда “Реал” Гарет Бэйлни, “Барселона” эса Неймарни харид қилганди. Биринчи Эль Класикода эса иккала янги футболчи ҳам майдонга тушганди. Бэйл бу ўйинда сариқ карточка олди, Неймар эса 19-дақиқадаёқ гол уришга эришди. Кейин эса Санчесга гол уришга ёрдам берди. “Реал” гол урганида эса Неймар аллақачон захирага олинганди.

2014 йил, 24 март. Ла Лига, 2013-2014, 29-тур

“Реал” — “Барселона” — 3:4 (Бензема дубль, Роналду — Иньеста, Месси хет-трик)

Бу XXI асрнинг энг яхши Эль Класикоси ҳисобланади. Тўғри, бу ўйинда Неймар гол урмаган, аммо катта кўламдаги ишни бажарган. Биринчидан, у Мессининг ҳисобни тенглаштирвчи голида ёрдам берган, иккинчи бўлим ўрталарида эса пенальти ишлаб, Рамоснинг қизил карточка олиб майдонни тарк этишига сабабчи бўлган, бу эса якуний натижага катта таъсир кўрсатган. “Барселона” ғалаба тўпини киритганида эса Неймар захирага олинганди.

2014 йил, 16 апрель, Испания кубоги, 2013-2014, финал

“Барселона” — “Реал” — 1:2 (Бартра — Ди Мария, Бэйл)

Неймарнинг энг омадсиз Эль Класиколаридан бири. Мазкур ўйинда у фақат сариқ карточка олади, холос, Гарет Бэйл эса ўзининг фантастик голи билан “Реал”га ғалаба келтиради.

2014 йил, 25 октябрь, Ла Лига, 2014-2015, 9-тур

“Реал” — “Барселона” — 3:1 (Роналду, Пепе, Бензема — Неймар)

Мазкур ўйинда Неймар 4-дақиқадаёқ ҳисобни очганди, бироқ кейин “Реал” учта гол уриб, ғалабани илиб кетган.

2015 йил, 22 март, Ла Лига, 2014-2015, 28-тур

“Барселона” — “Реал” — 2:1 (Матье, Суарес — Роналду)

Бу ўйинда Неймар гол ура олмайди, аммо жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшади. Айнан шу матчда бразилиялик ҳужумчи майдондаги ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турганди.

2015 йил, 21 ноябрь, Ла Лига, 2015-2016, 12-тур

“Реал” — “Барселона” — 0:4 (Суарес дубль, Неймар, Иньеста)

“Реал”нинг Бенитес бошқаруви давридаги шармандали мағлубияти. “Барселона” ҳатто асосий таркибда Мессини туширмаганди. Неймар эса гол урди, кўплаб вазиятлар яратди ва доим диққат марказда турди.

2016 йил, 2 апрель, Ла Лига, 2015-2016, 28-тур

“Барселона” — “Реал” — 1:2 (Пике — Бензема, Роналду)

Зинедин Зидан ўзининг “Реал” бошқарувидаги биринчи Эль Класикосида ғалаба қозонганди. Неймар эса бу ўйинда шунчаки ҳеч нарса қила олмаганди.

2016 йил, 3 декабрь, Ла Лига, 2016-2017, 28-тур

“Барселона” — “Реал” — 1:1 (Суарес — Рамос)

Айнан Неймарнинг узатмасидан кейин Суарес ҳисобни очганди. Кейинчалик эса у захирага олинди. Ўйин якунида эса Рамос ҳисобни тенглаштирди.

2017 йил, 30 июль, Халқаро чемпионлар кубоги

“Реал” — “Барселона” — 2:3 (Ковачич, Асенсио — Месси, Ракитич, Пике)

Неймар ўтган йилнинг апрелидаги Класикони жароҳат туфайли ўтказиб юборганди, аммо ёзда бўлиб ўтган Халқаро чемпионлар кубогида иштирок этди. Мазкур ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди, Неймар эса иккита голли узатмани амалга оширди.

Неймарнинг “Реал”га қарши умумий натижаси қуйидагича бўлган: 9 та ўйин — 5 та ғалаба, 1 та дуранг, 3 та мағлубият.

 

Манба: sports.ru
Киритилди: 10:41, 16.02.2018.
Ўқилди: 12149 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.