Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Бошқача ёндашув эҳтиёжи ёхуд ўзбек футзали ҳақида

Баҳо:
+ | -

Мана, Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати совриндорлари қаторига қўшилди - бронза медали.

Аслида ҳаммамиз «олтин»» кутгандик, зеро, бу борада ваъда ҳам берилганди. Бироқ амалда бизга учинчи пробали медаль насиб этди. Очиқ тан олиш керак, жамоамизнинг олтин медаль ютолмаганидан фожеа ясамадик.

Боиси, Эрон футзалининг асл кучини жуда яхши биламиз ва йирик ҳисобли мағлубиятни гўёки, қонуният ўрнида қабул қилдик. Ахир Эрон футзалда ўз номи билан Эрон-да.

Чунончи, ярим финал баҳсида ҳисоб янада йирикроқ кўриниш олиши ҳам ҳеч гап эмасди. Эронлик футзалчилар Бразилия, Португалия ва Испания жамоаларини ҳақиқий рақиб сифатида кўришади. Биз эса ҳозирча анча пойгакдамиз...

САВИЯ

Эрон футзали Осиёда нафақат Ўзбекистон, балки бошқа ҳар қандай мамлакат мини-футболидан бир бош устун туришини ҳар биримиз яхши биламиз. Дунё футболида Бразилия термаси нечоғли важоҳатли кўринса, Осиё футзалида Эрон жамоаси шу қадар қўрқинчли.

Ҳа, қитъа биринчилиги олдидан айримлар форслар термасида авлодлар алмашуви бошлангани ва бу ҳолат бош-қа етакчилар қатори бизнинг жамоага ҳам қўл келиши мумкинлигини таъкидлашганди.

Худдики, бизга авлодлар алмашуви жараёни ётдек. Кўрдик, форсларда авлод қанчалик алмашмасин, ўйин сифати ўзгармай қолаверар экан.

Тан олиш керак, ўзбек футзали охирги йилларда сезиларли кўтарилишга эришди. Буни инкор этиш аҳмоқлик билан тенг. Биргина мундиалдаги иштирокнинг ўзи кўп нарсани англатади. Аммо шунинг баробарида алоҳида айтиш керакки, ўша кўтарилиш кўп жиҳатдан бир инсон - Хосе Мария Мендез билан боғлиқ.

Испан мутахассисининг терма жамоада олиб борган иши дарҳақиқат, таҳсинга лойиқ. Эҳтимол, у янги номларни унча кашф этмагандир, аммо футзалчиларимизда ўз салоҳиятларига нисбатан ишонч ҳиссини уй-ғотди. Натижада йигитларимиз бир бош баланд сакрай олишларини амалда ҳам исботладилар. Савия шундай ошмаса, қандай ошади?

Аммо ўзбек футзалини юқори кўтариш учун шунинг ўзи етарлими? Осиё чемпионатида Эрон термасидек важоҳатли рақибни енгиб, чемпионликни тантана қилиш учун бир бош баланд сакраш кифоями?

Жавобга ҳожат йўқ. Хитой Тайпейида ташкиллаштирилган Осиё чемпионати футзалимизнинг бугунги асл савиясини кўрсатиб берди. Дейлик, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари гуруҳнинг сўнгги турида японларга ютқазмаганларида, «плей-офф»га 1-ўрин орқали чиқишарди. Шундай тақдирда вакилларимиз финалга қадар Эрон термасига дуч келишмасди.

Эҳтимолки, шунда кумуш медаль бизни тўлиқ қаноатлантирар ва сўнгги баҳсда форслардан учралган мағлубиятни енгилроқ қабул қилармидик... Масалан, 2 йил муқаддам Тошкентда бўлиб ўтган мусобақада худди шундай сценарий кузатилган ва ҳамма бахтиёр ҳолда уй-уйига қайтганди.

Шундан буён футзалимизни кўтариш учун қандай чораларга қўл урдик? Афтидан, бундан кейин ҳам финалгача Эрон термаси билан рўбарў келмаслик йўлларини қидирамиз, шекилли.

МЎЪЖИЗА

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:08, 22.02.2018.
Ўқилди: 2993 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7558]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4258]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3334]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3283]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2855]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2399]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1690]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1631]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1576]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1519]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик