Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Ўзбек футболида янги ҳангомалар. Тупуклардан ҳўл бўлган регламент ҳақида

Баҳо:
+3 | -

Профессионал сўзи анчадан буён ортиқчалик қилиб қолган ПФЛ Биринчи Лигада қатнашадиган жамоалар сонини эълон қилди. Ҳа, ҳа, айнан эълон қилди. Ҳеч қандай саралашсиз, ҳеч қандай ўтиш ўйинларисиз Про-лигада қатнашадиган клублар номини билиб олдик. Тасаввур қила оласизми, Англия футбол иттифоқи чемпионшипда қатнашадиган жамоалар рўйхатини мусобақа бошланишига бир ой ҳам қолмаганида эълон қилишини? Амалдаги чемпион Премьер-Лига йўлланмасини қўлга киритиш тугул бутунлай тарқатиб юборилиши ва Лондон жамоаларининг ўринбосарлари мамлакатнинг иккинчи даражали лигасида қатнашишиничи? Тасаввур қила олмайсиз-а? Лекин бизда бу амалда бўлиши мумкин. Бизда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Чунки футболимиз бу спорт туридан буткул узоқда бўлган инсонлар қўлида қолиб кетди…

БАРЧА ЙЎЛЛАР ТОШКEНТГА ОЛИБ БОРАДИ
Очилбой Раматов федерация президенти этиб сайланганидан кейин собиқ раҳбарларга Олий Лигада 12та жамоа қолдирилиши фақат Тошкент жамоаларининг ривожланишига олиб келишини, бу билан барча вилоятлардаги тизимни ривожлантириб бўлмаслигини куюниб гапирганди. Бу гаплардан барчамиз хурсанд бўлдик. Бироқ, кўриб турганимиздек, ҳеч нарса ўзгармади. Суперлигада барибир 12та жамоа қолдирилди. Про-лига борасида ўзгариш эса ундан ҳам ошиб тушди. ПФЛ янги мавсумда Про-лигада қатнашадиган жамоалар рўйхатини эълон қилди. Демак янги мавсумда «Машъал», «Шўртан», «Динамо», «Истиқлол», «Ёзёвон», «Хотира-79», «Ифтихор» (Ёшлар иттифоқи жамоаси), «Зомин», «Хоразм», «Андижон», «Орол», «Ғиждувон», «Сурхон», «Бунёдкор-2», «Пахтакор-2», «Локомотив БФК» жамоалари Про-лига баҳсларида қатнашади. Айтганча, қуръа ташлаш маросими пайтида «Хотира-79» ўрнига «Норин» пайдо бўлиб қолди...

Кўриб турганингиздек, Тошкентнинг учта клуби «Локомотив», «Пахтакор» ва «Бунёдкор»нинг ўринбосарлар жамоалари Про-лигада ўйнайди. Нима деб ўйлайсиз, улар бунга муносибми? Бунга деярли барча бир овоздан «ЙЎҚ» деб жавоб бериши турган гап. Чунки, бу жамоаларнинг иштирокидаги ўйинларга футболчиларнинг танишларидан бўлак деярли ҳеч ким бормайди. Тошкент клубларининг асосий жамоалари ўйнаганида стадионлар ҳувиллаб ётади-ку, ўринбосарлар ўйнаганда ким ҳам келарди? ЎФА барча клубларга ўзига хос талаблар қўймоқда. Базаларинг бўлсин, пулларинг бўлсин, шароит бўлсин деб. Бу учта клубда шароит, база борми? Бор, лекин асосий жамоанинг базаси. Уларда хусусий, ўзигагина тегишли бўлган ҳеч нарса йўқ. Нима учун бутун республика жамоалари ичида яна пойтахт жамоалари ажратиб қўйилди? Нима учун Тошкент жамоларининг ўринбосарларига иккинчи даражали чемпионатимизда ўйнашга имкон берилади-да, бошқа вилоят жамоалари умуман тугатиб юборилади? Уларни эшик қисганми?

«ЦEМEНТЧИ» ТУГАТИЛДИ
Қувасойнинг «Цементчи» клуби ўтган мавсумда Биринчи Лига чемпиони бўлди. Вилоятнинг учинчи жамоаси бўлган оддий бир туман жамоаси ҳақли тарзда Олий Лига йўлланмасини қўлга киритди. Лелин кейин нима бўлди? «Цементчи»нинг пули етмаслиги, стадиони талабга жавоб бермаслиги айтилиб, Олий Лига ўйнаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Етмаганига жамоа футболчилари «Нефтчи»га ўтказиб юборилди. Бу билан бирга йўлланма ҳам охир-оқибат «Нефтчи»га тегди. Энди ўйлаб кўринг, қувасойлик мухлислар ўз севимли жамоалари энди «Нефтчи»га қўшиб юборилганидан хурсанд бўлишадими? Йўқ, албатта. Чунки ўша «Цементчи» туман шарафини ҳимоя қилиб, туман аҳолисига хурсандчилик улашаётганди. Бу жамоани Олий Лигага олиб чиққан футболчилари нима бўлади? Турган гапки, Суперлигада «Цементчи» ҳужумчиси Мелибоев ўрнида «Нефтчи» фалон миллион «подьемний» бериб таркибга қўшиб олган футболчилари ўйнайди. ПФЛ ва УФАнинг футболдан ўта йироқ раҳбарлари ўша футболчиларнинг орзулари ҳақида ҳеч ўйлашдимикин? Афсус, энди ўша жамоанинг аксарият йигитлари бир кун келиб фарзандларига оддий туман жамоаси билан Олий Лигага чиққанмиз деб айтиб беришолмайди. Чунки, уларнинг орзуларини кабинетда ўтирганлар барбод қилишди...

САРАЛАШ? РEГЛАМEНТ? НИМАЛАР ДEЯПСИЗ, БИЛГАНИМИЗНИ ҚИЛАМИЗ!
ЎФА ва ПФЛ ўз регламентига тупуравериб, уни ҳўл қилиб юборди. Навбатдагиси Про-лига билан боғлиқ бўлди. Футболимиз раҳбарлари билан алоқаси бўлганлар қуйидаги гапларни уларга етказиб қўйишларини сўрардик. Чунки улар газета ўқишига, мухлисларнинг фикри билан қизиқишларига ишониш қийин. Жаноб раҳбарлар, агар билсангиз, бизда Иккинчи Лига деб аталган, фақиргина бўлса ҳам, расмий мақомда ўтказиладиган мусобақа бор. Олий ва Биринчи Лигамиздан фарқли айнан мана шу лигада ҳеч қандай келишишлар, ғирромликлар бўлмайди. Аксари маҳалла жамоаларидан иборат жамоалар қишлоқлари, маҳаллари шарафини ҳимоя қилишади. Унда ғолиб бўлган жамоалар Биринчи Лигага ўтиш ўйинларида қатнашишарди. Фарғонанинг «Истиқлол» жамоаси айнан ўша ўтиш ўйинларида жуда ёрқин ўйин кўрсатиб, кейин Биринчи Лигага чиққанди. Ўтган мавсумда эса Биринчи Лигада ҳам иккинчи бўлди. «Истиқлол»га қарши ўтиш ўйинларида ўйнаган бир ҳимоячи ўйинни шундай эслаганди: «Истиқлол»нинг болалари олдингдан шув этиб ўтиб кетади, билмай қоласан. Жуда яхши жамоа». Ўтиш ўйинларида барча вилоятларнинг чемпионлари қатнашади ва жамоалар бир-бирларини билиб олишади. Бу мавсумда эса бунга эҳтиёж ҳам қолмади. Жамоалар номини эълон қилишди, қўйишди. Келаси йил Тошкентнинг «Металлург» ва «Олмалиқ» жамоаларининг ҳам ёшлар жамоаси Про-лигага қўшиб, жамоалар сони қисқартирилса, Иккинчи Лига мусобақаларини жимгина тўхтатиб қўйсак ҳам бўлавераркан. Ахир биз яхши кўрамиз-ку клублар сонини қисқартиришни, тўғрими? Йўқ, азизлар, бунақада бўлмайди. Қуйи дивизион вакили ўз лигасини ютса, кейинги йил юқорилашини ҳис қилмаса, ўйнагиси келмайди. Бизда футбол системасига путур етди. Дисквалификация қилинган футболчиси назорат ўйинида қатнашгани учун клублар 500 миллион жаримага тортилса, Олий Лига ва Биринчи Лигада ўйнайдиган жамоалар номи ҳеч қандай саралашсиз шунчаки эълон қилиб қўйилса, Ёшлар Иттифоқи жамоаси тушунарсиз тарзда мусобақаларда қатнашса, бунақа ҳеч қанақасига олдинга силжиш бўлмайди. Футболимиз ўз ўзани бўйича, ҳеч қандай турткисиз ҳам анча юқори даражага чиқаётганди. Бундай бемаза ўзгаришлар эса уни фақат орқага тортади, фақат орқага…

Ўткир ЖАЛОЛХОНОВ

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 16:10, 02.03.2018.
Ўқилди: 9669 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.