"Локомотив" Суперлига 2-тури доирасида "Металлург"ни қабул қилди. Кескин курашлар остида кечган беллашув 1:1 ҳисобида якунига етди. Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- Учрашув яккакурашларга бой тарзда кечди. Икки жамоа ҳам тенг ўйин кўрсатди, дея оламан. Ўйинни ёмон бошламаган эдик. Гол уришни ҳам уддаладик. Бироқ ҳисобни ушлаб қола олмадик ва якунда гол ўтказиб юбордик. Агар юзага келган вазиятлардан унумли фойдалана олганимизда бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Йигитларга эътироз йўқ, бугун майдонга чиққанлар қўлдан келганча ўйин намойиш этишди. Лекин натижа бироз қониқарсиз бўлди, - деди тажрибали мутахассис.
- Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Кўплаб қулай имкониятларни юзага келтирдик. Бироқ уларни голга айлантира олмадик. 1:0 - қалтис ҳисоб. Якунда кутилмаган гол ўтказиб юбордик ва ғалабани сақлаб қола олмадик, - дея фикр билдирди Бобур Йўлдошев.