Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида мезбон жамоа устози Жезуалду Феррейра ва 11-рақамдаги ҳужумчиси Бағдод Баунеджахлар иштирок этишди.
Жезуалду Феррейра: - Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Ўзбекистондаги ўйиндан сўнг “Умм Салал”га қарши қийин учрашув ўтказдик. Ички чемпионатимизда бизга нисбатан кучли босим бор. Эртага бўладиган ўйинда “Умм Салал”га қарши учрашувда майдонга тушмаган футболчилар хизматидан фойдаланмоқчимиз. “Насаф”ни мағлуб этишимиз учун бор кучимизни ишга соламиз.
Футболда ғалаба ёки мағлубият ҳақида олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Албатта эртага ғалаба учун ўйнаймиз. Бу ўйин Қаршидаги ўйиндан тубдан фарқ қилади. Бу ўйинда бизни имконимиз кўпроқ, биз мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаймиз. Такрор айтаман бизга мухлисларнинг мадади жуда зарур. Хави эртага майдонга тушиши мумкин. Аммо бу ҳақда аниқ айта олмайман. Афсуски, шуни аниқ айтаман, эртага бизга эронлик легионеримиз ёрдам бера олмайди. Бу биз учун катта йўқотиш.
Бағдод Баунеджах: - Эртага бўладиган ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳам муҳим саналади. Шубҳасиз иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушади. Бизнинг бор эътиборимиз шу ўйинга қаратилган, ҳам жисмонан, ҳам руҳан ушбу ўйинга тайёрмиз. Миллий чемпионатимиздаги совриндан қуруқ қолдик. Энди бор эътиборимизни ОЧЛга қаратишга мажбурмиз. Буни жамоадошларимиз келишиб олдик, олдимизда ягона йўл бу – “Насаф”ни мағлуб этиш ва навбатдаги босқичга чиқиш учун имкониятимизни ошириб олиш.