Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

600 гол тарихи ёхуд Мессининг ажойиб кўрсаткичлари ва «қурбонлар» рўйхати

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» дарвозасига жарима нуқтасидан урилган бетакрор гол «Барселона»га жуда муҳим 3 очко келтиргани билан янада аҳамиятли бўлди.

Ҳа, буюк даҳоча Лионель Месси фаолиятидаги юбилей - 600-голнинг шундай чиройли ва муҳим чиққанида бир ҳикмат бордек. Буни назарда тутган soccer.ru сайти ижодкорлари Леони алоҳида табриклаш баробарида дарҳол унинг 600та голи тарихини «кавлаш»га тушдилар...

Ҳа, аллақачон «Футбол элчиси» мақомини олган Лео 30 ёшида 600та гол маррасини забт этди. Гап фақат расмий ўйинларда урилган голлар ҳақида кетяпти (терма жа-моалар ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувлари ҳам расмий мақомга эга, зеро, улар ФИФА байроғи остида ўтказилади).

Клуб ва терма жамоа учун

- Месси 600та гол учун 747та ўйин сарфлади. Демак, бу оралиқдаги ўртача маҳсулдорлиги 0,803та голни ташкил қилди. Бошқача айтганда, ҳар бир ўйинига шунча гол тўғри келади.

- Лео ўз голларидан 539таси (89,8 фоизи)ни «Барселона» либосида нишонлади. Ўйинлар сони - 624та, ўртача маҳсулдорлик - 0,86та гол. Аргентина миллий жамоасида эса рақиблар дарвозасини 61 марта нишонга олди.

Бу жами голларидан 10,2 фоизига тенг. Терма жамоадаги статистикаси: 123та ўйин, ўртача маҳсулдорлик - 0,496та гол.

Турнирлар

- Ла-лигада 373та гол (62,2 фоиз). Ҳа, Лионель Месси голларининг катта қисмини Испания Примеросида урган. Айтиш жоиз, у айни пайт Ла-лига тарихидаги бош тўпурардир.

- Европа Чемпионлар Лигасида 98та гол (16,3 фоиз). «Кўҳна қитъа» клуб футболининг бош турнирида 98та аниқ зарба - фантастик кўрсаткич, аммо бу чўққи эмас. Зеро, Месси мусобақанинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида иккинчи бўлиб турибди.

У 3-ўриндаги Раул (71та гол)дан анча олдинда, аммо пешқадам - Криштиану Роналду (117та гол) охирги мавсумларда сезиларли даражада ўзиб кетди. Демак, Лео олдидаги асосий вазифалардан бири - ЧЛ бош голеадорлари рўйхатида 1-ўринга чиқиш.

- «Қирол кубоги»да 47та гол (7,8 фоиз). Леонинг Испания миллий кубоги тўпурарлари рўйхатида атиги 9-ўринни эгаллаб тургани бироз ғалати, албатта. Дарвоқе, турнирнинг бош голеадори анча олдинда: «Атлетик»нинг афсонавий ҳужумчиси Тельмо Сарра XX аср ўрталарида 81та гол урган.

- Аргентина терма жамоасининг ўртоқлик ўйинларида 27та гол (4,5 фоиз). Алоҳида айтиш жоиз, Лео миллий жамоада гол уриш бобида анча қийналади ва шунинг учун уларнинг ҳар бири алоҳида аҳамиятга эга.

- ЖЧ саралаш ўйинларида 21та гол (3,5 фоиз). Ўринли факт: Месси ЖЧ-2018 квалификациясининг охирида ўз маҳоратини тўлиқ ишга солмаганида, Аргентина термасининг навбатдаги мундиал томошабинига айланиши ҳеч гап эмасди.

- Испания суперкубогида 13та гол (2,2 фоиз).

- Америка кубогида 8та гол (1,3 фоиз).

- Клублар ўртасидаги ЖЧда 5та гол (0,85 фоиз).

- Жаҳон чемпионатида 5та гол (0,85 фоиз). Леонинг ЖЧ-2018га катта умид боғлаётгани ўз-ўзидан тушунарли.

- Европа суперкубогида 3та гол (0,5 фоиз).

Тана аъзолари

Лео асосан танасининг қайси қисм-лари билан гол уради? Бу борада ҳам статистика йўқ эмас.

- Чап оёқ билан 496та гол (82,7 фоиз). Бу статистика Леонинг буюк чапақай эканлигидан далолат.

- Ўнг оёқ билан 78та гол (13 фоиз). Ҳа, Месси аксарият чапақайлардан фарқли ўлароқ, ўнг оёғини ҳам ишга солишни билади. «Заиф» оёқда 78та самарали зарба - кўплаб ҳужумчилар йиллар давомида шунча гол уролмайдилар.

- Бош билан 24та гол (4 фоиз). Бўйининг анча пастлигини инобатга олсак, чакки кўрсаткич эмас. Зеро, Лео «иккинчи қават» ўйинчиси саналмайди.

- Тананинг бошқа аъзолари билан 2та гол (0,3 фоиз). Ҳар бир буюк ижрочи баъзан тасодифан гол билан тақдирланиши ҳам мумкин.

Вазиятлар

Хўш, «Барса» жавоҳирининг қайси ҳолатдан гол уриши осонроқ?

- Ўйин ҳолатидан 484та гол (80,7 фоиз). Бу статистика юксак дриблинг маҳорати, юқори тезлик, ақлли қарор, аниқ зарба йўллаш ва вақтида очиқ ҳудудга чиқиб бориш хусусияти маҳсули, албатта.

- Пенальтидан 77та гол (12,8 фоиз). Ҳа, Лео хирмонида 11 метрли жарима зарбаси самараси ҳам салмоқли. Ваҳоланки, пенальти тепиш унинг учун севимли юмуш саналмайди.

- Жарима зарбаларидан 39та гол (6,5 фоиз). Аргентиналик юлдуз жарима зарбаларини амалга оширишни деярли санъат даражасига олиб чиққан футболчилардан биридир. 600-голи бу фикрга яққол далил: ҳаттоки, Ян Облак ҳам ҳеч нарса қилолмади.

Майдон ҳудудлари

Аргентиналик даҳоча айниқса, жарима майдони ичида хавфли, аммо у узоқдан зарба йўллашни ҳам қо-йиллатади.

- Жарима майдони ичидан 496та гол (82,7 фоиз). Оддий таъриф берсак, Лео - яқин радиус голеадори.

- Жарима майдони ташқарисидан 104та гол (17,3 фоиз). Гоҳида унинг узоқ масофадан «ўқ очиши» ҳам дарвозабонлар силласини қуритади. 100тадан ортиқ гол шундай «замбарак»лар маҳсулидир.

«Қурбонлар» рўйхати

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 14:11, 14.03.2018.
Ўқилди: 12526 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.