Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Аёллар футболи: Мавсумнинг биринчи соврини “Металлург-W”да!

Баҳо:
+ | -

Тўртинчи марта ўтказилган Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви “Металлург-W” жамоамизнинг ажойиб ғалабаси билан якунланди, дея хабар беради "Металлург" жамоасининг расмий сайти.

 

2018 йилги мавсумнинг катта футбол бўйича биринси совринини ҳамшаҳарларимиз ютиб олганлиги билан Бекобод аҳлини, “Металлург-W” жамоасининг барча мухлисларини табриклаймиз!


ЖАР стадионининг заҳира ўйингоҳида ўтказилган бу йилги Суперкубок учрашувида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ҳамда Ўзбекистон Кубоги соҳиби – Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўтган йилги кубок финалчиси пойтахтнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши майдонга чиқди. Ўйин жуда қизиқарли ва муросасиз курашлар остида ўтди. Янги мавсумда ғолибликка асосий даъвогарлар саналувчи жамоалар мухлису мутахассислар олдида ўзларини кўрсатиш пайида бўлишди. Шу сабабдан бўлса керак, асосан позицион курашга кўпроқ урғу берилди. Майдон марказида кўпроқ қалдирғочлар устунлик қилишган бўлса, бекободликларнинг ҳимоя қўрғони ишончли ўйнади. Ўз навбатида “Металлург-W”нинг ҳужумлари рақибларникига нисбатан хавфлироқ кўриниш олди.
Ўйин олди ҳаяжонини биринчи бўлиб жиловлай олган бекободликлар 31-дақиқага келганда ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Стандарт вазият гол билан якунланди. Шу куни бекободликларнинг плеймейкери Феруза Турдибоева ҳар жабҳада жамоадошларига ўрнак бўлди. Унинг бурчакдан узатган тўпи учун Нозима Камолтоева ҳамда Маҳлиё Сариковалар курашга фаол киришганликлари боис “Бунёдкор” ҳимоячилари қўпол хатога йўл қўйишди ва тўп дарвоза тўридан ўрин эгаллади – 1:0. Аммо бекободликларнинг хурсандчилиги узоқ чўзилмади. Орадан ўн дақиқа вақт ўтгач “Металлург-W” нинг собиқ ҳужумчиси, миллий чемпионатларимиз тўпурари ва рекордчиси Людмила Карачик бекободликлар ҳимоя чизиғини марказдан ёриб ўтди ва ҳисобни тенглаштирди.


Танаффусда мураббийлардан керакли кўрсатмани олган “Металлург-W” қизлари ҳимояга эътиборни янада кучайтиришди. Қарши ҳужум тактикаси эса қалдирғочларни мунтазам равишда ортда қайтишга мажбур этди. Айниқса Дилдора Нозимова ҳамда Маҳлиё Сариковалар тандеми “Бунёдкор-вумен” ҳимоя қўрғони вакилларини “роса чарчатди”. Улар бир неча марта марказдан қочиб кетиб, гол киритиш имкониятига эга бўлишди. Аммо фақат бир марта, 70-дақиқадаги ҳужум самара берди. Чап қанотдан Нозима Эргашеванинг рейди гол билан якунланди – 2:1. Бу ҳисоб эса ўйин охиригача ўзгармай қолди ва “Металлург-W” худди “Севинч” сингари Суперкубокни боши узра иккинчи марта кўтаришга муваффақ бўлди.

Аёллар футболида фақатгина Суперкубок мусобақасида “Севинч”нинг гегемонлигига “Металлург-W” барҳам бера олди. Ўйлаймизки, бу йил мамлакат чемпионати ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам бугунгидек муросасизлик кузатилади. Бу эса мухлислар учун унутилмас лаҳзаларни, қизиқарли ўйинларни тақдим этади.

“Металлург-W” жамоаси қизларини, мураббийлар штабини ва барча мухлисларини, клуб раҳбарияти ва Бекобод аҳлини яна бир марта ажойиб ютуқ билан муборакбод этамиз!

Ўзбекистон Суперкубок ўйини.
“Бунёдкор-W” – “Металлург-W” – 1:2 (1:1). ЖАР стадиони.
Ҳакамлар: Эдита Миробидова (Тошкент), Зилола Раҳматова (Қарши), Кристина Середа (Тошкент), Анна Сидорова (Тошкент).
Назоратчи – Рўзим Давлатмуродов (Тошкент).
Голлар:0:1 – Луиза Садирова (33-автогол), 1:1 – Людмила Карачик (41), 1:2 – Нозима Эргашева (70).

“Бунёдкор-W”:1. Ольга Қаҳҳорова, 9. Дилноза Бектемирова, 10. Саида Галимова, 14. Марина Косникова, 15. Умида Зоирова, 19. Мария Моисеева (11. Екатерина Сальникова, 65), 22. Солиҳа Ҳусниддинова, 68. Рушания Сафина, 77. Луиза Садирова, 91. Тожинисо Рашидова (99. Озода Ҳожиева, 77), 94. Людмила Карачик.
Заҳирадагилар:12. Зиёда Иристоева, 5. Анзила Ермакова, 8. Наргиза Абдурасулова, 13. Лидия Цема, 17. Эъзоза Шарипова.
“Металлург-W”:1. Гуландом Бойматова, 6. Ирода Турдалиева, 9. Маҳлиё Сарикова, 10. Феруза Турдибоева, 11. Дилдора Нозимова, 19. Нозима Эргашева, 20. Зумрад Назарова, 21. Холида Дадабоева, 22. Мавлуда Мунавварова, 77. Нозима Камолтоева, 99. Диёра Эркинова (4. Жессика Кручинина, 64).
Заҳирадагилар:30. Нигора Ўзганова, 8. Нигина Жамолова, 18. Юлдуз Набиева, 23. Диёра Ҳабибуллаева.

Огоҳлантиришлар:Зумрад Назарова (6), Мавлуда Мунавварова (27), Дилноза Бектемирова (58).

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 06:34, 29.03.2018.
Ўқилди: 2200 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик