“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция терма жамоаси сафида Россия дарвозасига иккита гол урган пайтида унинг укаси Итан Мбаппе парижликларнинг U-12 ёшлар жамоаси сафида “Mediterranean International Cup” халқаро турнирида порлай бошлади.
Болалар ўртасида мазкур турнир Жиронада ўтказилмоқда. Ўз вақтида Месси, Фабрегас ва Марсело каби футболчилар бу турнирда иштирок этишган. “ПСЖ” U-12 жамоаси турнирда «Japan Gem Academy» га қарши майдонга тушди(9:0). Кичик Мбаппе дебют ўйинида гол уришга эришди.
Килиан Мбаппе укасини аллақачон жамоатчиликка таништириб улгурган. Хусусан, у 2017 августида “ПСЖ”даги тақдимотида укасини олиб чиққан. Қолаверса, Итан отаси Вилфрид Мбаппе билан “ПСЖ”нинг ЕЧЛ ва Лига 1 даги ўйинларига келиб туради.