Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Ла лига. «Реал» «Лас-Пальмас»га имконият қолдирмади

Баҳо:
+ | -

Испания Ла-лигасининг 30-тури доирасида "Лас-Пальмас" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилди. Зидан шогирдлари ортиқча муаммосиз ўз фойдаларига ҳал қилди.

Биринчи бўлим ўрталарида Гарет Бэйл ўзининг юқори тезлиги эвазига рақиб дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқиб борди ва ундан самарали фойдаланди. Биринчи бўлим тугашига 6 дақиқа қолганида мезбонлар ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида Лукас Васкесга нисбатан қўполлик ишлатди. Белгиланган пенальтидан Карим Бензема самарали фойдаланиб, ҳисобни 0:2га етказди.

Иккинчи бўлимда "Лас-Пальмас" дарвозаси томон яна бир марта пенальти белгиланди. Жабрланувчининг ўзи — Бэйл 11 метрли жарима зарбасини голга айлантирди ҳамда учрашувдаги дублини нишонлади.

Ушбу ғалабадан кейин "Реал" ўз очколарини 63тага етказиб олди. Жамоа 2-ўринда бораётган "Атлетико"дан 1 очко ортда қолмоқда. Бироқ "матрасчилар" ҳисобида битта захира ўйини мавжуд.

Испания Ла лигаси, 30-тури
Лас-Пальмас – Реал Мадрид 0:3
Голлар: 0:1 – 26 Бэйл, 0:2 – 39, пенальти Бензема, 0:3 – 51, пенальти Бэйл.
Лас-Пальмас – Чичисола, Химо Наварро, Агиррегарай, Маседо (Самперио, 46), Гальвес, Кастельяно, Гомес (Экспосито, 46), Аквилани, Халилович, Момо (Эзекиэл, 85), Кальери.
Реал Мадрид – Навас, Вальехо, Тео, Начо (Хакими, 29), Варан, Модрич (Ковачич, 61), Каземиро (Льоренте, 62), Асенсио, Васкес, Бэйл, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Момо (36), Гальвес (45), Химо Наварро (51).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:20, 31.03.2018.
Ўқилди: 7326 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик