Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Ла лига. «Барселона» мағлубиятга жуда яқин эди...

Баҳо:
+ | -

"Барселона" клуби Испания чемпионатининг ушбу мавсумида дастлабки мағлубиятни ўз ҳисобига ёзишга жуда яқин турганди. Аммо Вальверде сўнгги дақиқаларда 2та гол уриб, "Севилья" майдонида 1 очкони олиб кетишга муваффақ бўлишди.

Монтелла шогирдлари жуда яхши ўйин ўтказишди. Улар учрашувни Мессисиз бошлаган "Барселона" устидан ғалаба қозонишга ҳақли эдилар. Ўйиннинг 36-дақиқасида меҳмонлар ўз дарвозалари яқинида Франко Васкесни бўш қолдиришди. Натижада қанотдан етказилган узатмани футболчи дарвозага буриб қўйди ва ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим бошида андалусияликлар ҳисобдаги фарқни оширишди. Серхио Эскудеро томонидан берилган кучли зарбани Марк-Андре тер Штеген қайтарди. Тўпни Муриэль эгаллади ва дарвоза бурчагига аниқ зарба берди. Кичик рекошет ёрдамида унинг зарбаси голга айланди.

Орадан кўп ўтмасдан "Севилья" учинчи голни уриши мумкин эди, аммо Хесус Навас яккама-якка вазиятда тер Штегенни доғда қолдира олмади.

Шундан кейин тўла устунлик "Барса" томонига ўтди. Альбанинг узатмасидан кейин Луис Суарес ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди. Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида Денис Суареснинг узатмасига Ракитич бош билан зарба берди. Тўп яна устунга тегди.

Баҳс тугашига 2 дақиқа қолганида каталонияликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Алькасер бош билан тўп йўналишини ўзгартирди ва Луис Суарес эса дарвозани забт этди. Орадан 1 дақиқа ўтиб Коутиньо чап қанотдан берган пасини захирадан тушган Месси дарвозага жойлаб қўйди — 2:2.

Испания Ла лигаси, 31-тур
Севилья – Барселона 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 36 Васкес, 2:0 – 50 Муриэль, 2:1 – 88 Суарес, 2:2 – 89 Месси.
Севилья – Рико, Кьер, Эскудеро, Меркадо (Лайюн, 46), Лангле, Нзонзи, Банега, Васкес, Навас (Нолито, 81), Корреа (Писарро, 72), Муриэль.
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Серджи Роберто, Иньеста (Пако Алькасер, 81), Ракитич, Коутиньо, Паулиньо (Денис Суарес, 77), Дембеле (Месси, 58), Суарес.
Огоҳлантиришлар: Меркадо (34), Рико (44).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:33, 01.04.2018.
Ўқилди: 14997 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.