Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

А серия. «Милан» «Ювентус»га дош бера олмади

Баҳо:
+ | -

Туриндаги «Ювентус Стэдиум» ўйингоҳида Италия А сериясининг 30-тури доирасида марказий ўйин бўлиб ўтди. "Ювентус" ўз уйида "Милан"ни қабул қилди ва қийинчилик билан ғалаба қозонди.

Туринлилкар тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Баҳснинг 8-дақиқасида Дибала томонидан олис масофадан йўлланган зарбани Доннарумма қайтара олмади. Миланликлар биринчи бўлимнинг ўзида мувозанатни тиклашди. Бурчакдан етказиб берилган узатмани "Ювентус"нинг собиқ ҳимоячиси Леонардо Бонуччи бош билан "кекса синьора" дарвозасига жойлаб қўйди.

Гаттузо шогирдлари қолган дақиқаларда рақибга яхши қаршилик кўрсатишди, айрим паллаларда ҳужумни якунлашда уларга бироз аниқлик етишмади. Аммо учрашув сўнгида "Юве" босимни оширди ва ғалабани илиб кетди. Дастлаб захирадан тушган Куадрадо бош билан дарвозани ишғол қилган бўлса, кейинчалик Хедира аниқ зарба билан ўйинга нуқта қўйди — 3:1.

Ушбу ғалабадан кейин "Ювентус" таъқибчи — "Наполи"дан 4 очкога илгарилаб кетди.

Италия А серияси, 30-тур
Ювентус – Милан 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 1:0 – 8 Дибала, 1:1 – 28 Бонуччи, 2:1 – 79 Куадрадо, 3:1 – 87 Хедира.
Ювентус – Буффон, Бенатия, Кьеллини, Бардзальи, Лихтштайнер (Дуглас Коста, 46), Матюиди (Куадрадо, 61), Асамоа, Хедира, Пьянич (Бентанкур, 75), Игуаин, Дибала.
Милан – Доннарумма, Романьоли, Родригес, Бонуччи, Калабрия, Кессиэ, Биглия (Монтоливо, 76), Чалханоглу (Кутроне, 80), Бонавентура, Сусо, Андре Силва (Калинич, 65).
Огоҳлантиришлар: Бенатия (38), Родригес (39), Биглия (52), Монтоливо (82).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:50, 01.04.2018.
Ўқилди: 5364 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.