"Пари Сен-Жермен" хўжайини Носир Ал Ҳелайфий Франция лигаси кубогид финалида "Монако" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0) жамоада мураббий алмашиши ҳақида гапиришдан бош тортди.
"Томас Тухель? Бизнинг мураббийимиз — Унаи Эмери. Биз уни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳар куни матбуотда ҳар хил мураббийлар номини ўқияпман. Аммо бизнинг мураббийимиз - Унаи. КЛубда ҳамма уни ҳурмат қилади", - дейди Ал Ҳелайфий.