Месси ўзининг нималарга қодир эканлигини Россияда исботлашга ҳаракат қилади. Аммо бизнингча, «ўзга сайёралик» ҳамда Аргентина жамоасида имкониятлари юқори эмас.
ФИФА кунлари доирасидаги энг шов-шувли воқеа бу, албатта, Аргентина терма жамоасининг Испанияга катта ҳисобда мағлуб бўлишидир. Бу терма жамоалар бир-бири билан кўп учрашишган. Гоҳ у, гоҳ бу жамоа ғалабага эришади. Аммо бундай йирик ҳисобни испанларнинг ўзлари ҳам кутишмагани аниқ.
Бундан фожеа ясаш керакми ёки йўқ?
Аргентина терма жамоаси жуда ҳам кучли таркибга эга бўлиб улгурди. Улар Жаҳон Чемпионати фаворитлари деб таърифланаётган эди. Айниқса, Месси бу олтин медаль учун энг сўнгги имконият эканлигини бот-бот айтаётган бир пайтда терманинг шармандали ўйини мутахассислар ва журналистлар ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлди.
Бунгача Аргентина жамоаси 5 тўп фарқи билан 4 бор мағлуб бўлган. 1958 йилда Чехославакия 6:1 ҳисобида устун келган бўлса, бир йил ўтиб Уругвай 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 1993-йил Аргентина Колумбиядан аламли мағлубиятни қабул қилган бўлса, Боливия 2009-йилда шу натижани такрорлаган. Аргентина термаси бу мағлубиятда икки важ келтиришиши мумкин. Улар бу ўйин шунчаки ўртоқлик ўйини ҳамда Мессининг ўйнамаганини ўз мағлубиятларини яширишда қурол вазифасида фойдаланиша олади.
Месси унинг елкасида жуда оғир юк турганини, усиз Аргентинадек жамоа ўртамиёна жамоага айланиб қолишига яна бир бор амин бўлди. Диего Коста Мессини камроқ танқид қилиш кераклигини, унинг жамоаси «Барселона» ҳужумчисисиз жуда кучсиз эканлигини айтиб ўтди. Месси ўйинни охиригача кўра олмай майдонни тарк этди.
Аргентинанинг бу ЖЧда чемпион бўлиши - афсонадек. Мутахассислар бу мағлубиятда Сампаолининг ўта босиқ ва ҳаддан зиёд ўзига ишонгани билан изоҳлашмоқда.
Сампаолининг сўзлари шуни айтмоқдаки, у Мессига ишонади ва унинг назарида Месси майдонда ҳаракат қилса, барча муаммолар ечимини топиб кетади. Жамоа бемалол ғолиблик учун кураша олади. Ҳозирги Аргентина-Месси жамоаси эканлигини яширмоқчи эмас.
Наҳотки, бутун терма бир ўйинчига боғлиқ бўлса?
Албатта, бундай масъулият терма жамоа «лидер»и учун куч беради. Ўзига ишончини оширади. Бизни бошқа жиҳат ўйлантирмоқда. Аргентина термаси бир футболчига қарам жамоами? Агар гап Миср ёки Жанубий Корея термаси, Эрон ва Африканинг қолган жамоалари ҳақида кетганида, тушунсак бўлар эди. Қолаверса, Аргентинада Мессидан бошқа футболчилар ҳам дунё тан олган футболчилардан ҳисобланади,
Менимча Аргентинанинг ҳозирги ҳолатида мураббий айбни ўз бўйнига олса бўлади. Биринчидан Икардининг жамоага жалб этилмагани, Дибала учун майдондаги вазифа нотўғри берилаётганини айтиб ўтишимиз лозим. Сампаоли терма жамоа учун керакли жиҳатларни кўра олмаяпди. Таркиб ва тактика танлашда катта хатога йўл қўймоқда.
Айнан терма жамоа мураббийлари сабабли, Аргентинадек жамоа ўз ўйинини кўрсата олмаяпди. Месси суперюлдуз бўлсин, жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси бўлгани билан, у 11 киши учун ўйнай олмаслигини Сампаоли ва барча мураббийлар тушуниб етиш вақти етмадими? Ўзингиз ўйланг, кеча Месси бўлганида ҳисоб 7:6 бўлармиди? Йўқ!
Тўғри у майдоннинг барча қисмида ҳаракат қилади. Ҳимояга қайтади, ҳужумни бошлаб беради, якунига етказади. Фақат дарвозабоннинг вазифасини бажармайди. Хўп, шунча вазифа бажарсин. Мессининг терма жамоадаги ўрнини Сампаоли қаерда тасаввур қилмоқда. У майдоннинг марказида ҳужум ташкиллаштирса, ҳужумни ким якунлайди. Қанотдан ҳужумга ўтса, тўпни ким етказиб беради. Ҳимоядан тўпни олиб чиқса, кимга оширади? Жароҳат олиб ўйинни тарк этса, ўйин ўша ерда тугатиладими?