Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Эртага Тунисда таэквондо (WTF) бўйича III ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензион турнир бошланади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Туниснинг Ҳаммамет шаҳрида 6-7 апрель кунлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпиадасига йўлланма берувчи саралаш мусобақалари, ундан кейин эса 9-13 апрель кунлари ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади.

“Sol Azur Beach” меҳмонхонасида ушбу тадбир доирасида Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг XXIX Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда кун тартибидан ўрин олган бир қатор масалалар билан бирга спорт турининг янги қонун-қоидалари, 2017 йил якунлари, таэквондони янада ривожлантириш чора-тадбирлари, жорий йилда Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари баҳсларини муносиб ташкил этишга доир вазифалар келишиб олинди. Ассамблея ишида Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси бош котиби Аббос Латипов ҳам иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, эртага 6 апрель куни Хаммамет шаҳрида Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақа расман старт олади.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси олтин нафар спортчи билан иштирок этади:

-48 кг: Улуғбек Рашидов

-63 кг: Жасур Жайсунов

-73 кг: Абдулазиз Ҳамидуллаев

-49 кг: Мадинабону Маннопова

-55 кг: Озода Собиржонова 

-63 кг: Феруза Содиқова

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:59, 05.04.2018.
Ўқилди: 1608 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.