Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Хушхабар! Ўсмирлар Олимпия ўйинларига яна битта йўлланма қўлга киритилди

Баҳо:
+ | -

Таэквондо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туниснинг Ҳаммамед шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро лицензион мусобақада иштирок этишлари ҳақида хабар қилгандик.

Бундан бир неча дақиқа олдин Ҳаммамеддан хушхабар етиб келди. Баҳсларда -48кг вазн тоифасида жангларда иштирок этаётган Улуғбек Рашидов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль қўлга киритди. Ушбу ғалаба спортчимизга Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмани тақдим этди.

Шуни қайд этиб ўтишимиз лозимки, Улуғбек мусобақа давомида Малайзия, Баҳрайн, Белорусь, Тунис, Корея мамлакатлари вакилларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб келди. Қийин кечган ҳал қилувчи жангда эса у россиялик рақибини  31:28 ҳисобида таслим этди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:

-48 кг: Улуғбек Рашидов
-63 кг: Жасур Жайсунов
-73 кг: Абдулазиз Ҳамидуллаев
-49 кг: Мадинабону Маннопова
-55 кг: Озода Собиржонова  
-63 кг: Феруза Содиқова.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 07:21, 07.04.2018.
Ўқилди: 2433 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.