Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Нуну Гомеш: «ЖЧ-2018да Исландиядан сюрприз кутяпман»

Баҳо:
+ | -

Россиялик футболчилар жаҳон чемпионатининг чорак финалига қадар етиб боришлари мумкин экан. Бу ҳақда Португалия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси  Нуну Гомеш RTга берган интервьюсида айтиб ўтди.

— Сиз олдин ҳам Россияда бўлгансиз. Аммо Сочига биринчи бор келишингиз. Таассуротлар қандай?

— Бундай гўзал шаҳарни томоша қилаётганимдан хурсандман. Сочида жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтади. Краснодар ва Москвада бўлганман. Россия — гўзал ва улкан мамлакат. Агар Португалияга солиштирсак, менинг мамлакатим анча кичкина.

— Португалия - Европанинг амалдаги чемпиони. Терма жамоангизнинг жаҳон чемпионатидаги иштирокини қандай  тахмин қиляпсиз?

— Асосий тўсқинлик қиладиган нарса амалдаги Европа чемпионлигидир. Айнан шу жиҳат туфайли эътибор катта бўлади. Балки бу ҳолат босимни ошириб юборар.

Албатта, Португалия терма жамоасининг таркиби анча кучли. Мухлислардан мундиал фаворитлари кимлиги ҳақида сўрасангиз, Португалияни уларнинг қаторига қўшишмайди. Биринчи ўринда Бразилия ёки Испанияни тилга олишади.

— Сиз Португалияни жаҳон чемпионати фаворитлари қаторига қўшасизми?

— Олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Чунки қийин гуруҳдан жой олганмиз. Биз учун фаворитлар қаторида бўлиш эмас, балки майдонда ўзимизни кўрсатиш муҳимроқ.

— Мундиалда Испания билан бир гуруҳдан жой олгансизлар. Португалия «Қизил фурия»га қарши қандай ҳаракат қилиши лозим?

— Испанияга қарши ўйинимиз Сочида бўлиб ўтади. Бу баҳс ушбу босқичдаги энг қийини бўлади. Шунингдек, гуруҳимизда Эрон ва Марокаш ҳам бор. Шу боис ҳам Испания ва биз гуруҳ фаворитларимиз. Лекин буни майдонда исботлаш талаб этилади.

— Испанияга қарши учрашувда кимни фаворит деб ҳисоблайсиз?

— Испания ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўзига хос дерби. Ғалаба учун имкониятлар деярли тенг. Бу ўйин икки жамоа учун ҳам жаҳон чемпионатидаги дебют баҳс бўлади. Шундай экан, ҳар икки жамоа ижобий натижа учун бор кучини ишга солади. Бироқ ҳозирданоқ гуруҳимиздан кимнинг 1|8 финалга чиқишини тахмин қилиш қийин.

— Шубҳасиз, қалбан Португалия терма жамоасига мухлислик қиласиз. Лекин бошқа гуруҳлар ҳақида гапирадиган бўлсак, қайси терма жамоанинг имкониятини юқори баҳолайсиз?

— Албатта, Германия термасига. Ушбу жамоа ажойиб таркибга эга. Немислар бир нечта совринларни қўлга киритишди. Жумладан, Конфедерациялар кубогида зафар қучишди. Аммо улар бу сов­ринни иккинчи таркиб билан қўлга киритишди. Кўриниб турибдики, Германияда иккита тенг кучли таркиб бор.

— Яна кимларнинг ўйинини кузатасиз?

— Бразилия ва Португалия терма жамоаларининг ўхшаш жиҳатлари кўп. Пентакампеонлар сафида кучли футболчилар бисёр. Умид қиламанки, мундиал пайтида Неймар яхши формада бўлади. Шунингдек, Лионель Мессиси бор Аргентинани эсдан чиқармаслик керак. Бельгия ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.

— Ўтган Европа чемпионатида Исландия терма жамоаси ҳақиқий сенсация намойиш қилди. Бўлажак жаҳон чемпионатида қайси жамоадан шундай шов-шувни кутиш мумкин?

— Исландия яна сюрприз тақдим этиши мумкин. Шунингдек, ўз уйида ўйнайдиган Россия терма жамоасидан ҳам. Гарчи улар саралаш баҳсларида иштирок этмаган бўлсаларда, қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишди. Жамоа таркибида бир қатор иқтидорли футболчилар бор.

— Нима деб ўйлайсиз, Россия мундиал фаворитларини мағлуб этишга қодирми?

— Олдиндан бир нима дейиш қийин. Лекин мусобақа пайтида биз кутмаган нарсалар бўлиши аниқ. Менимча, Бразилия, Германия, Испания, Португалия ёки Франция терма жамоаларини мағлуб этиш осон эмас. Балки Россия терма жамоаси чорак финалгача етиб борар.

— Британия матбуотида россиялик фанатларнинг жаҳон чемпионати пайтида «ҳунар» кўрсатишларидан чўчишмоқда. Шу жиҳат туфайли хавотирга тушиш тўғрими?

— Бу энг катта муаммо эмас. Умид қиламанки, барчаси яхши ўтади.

— Сизнингча, турнир ярим финалига кимлар чиқади?

— Булар Бразилия, Португалия, Испания ва Германия терма жамоалари бўлиши мумкин. Агар шундай бўлса, финалга Бразилия ва Германия чиқади.

— Португалия-чи?

— Ҳаммаси ярим финалларга боғлиқ. Жамоамизнинг омади келишига ишонаман. Агар Криштиану Роналду формада бўлса, биз чемпион бўлишимиз ҳам мумкин.

А.Аҳмедов тайёрлади

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 21:45, 07.04.2018.
Ўқилди: 3212 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.