Бугун Европа чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб ўйинларига старт берилади.
Сешанба куни кўпчилик мухлислар эътибори Манчестер шаҳридаги "Этихад" стадионига қаратилади.
Унда Англиянинг икки номдор клублари "Манчесте Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро баҳс олиб боришади. www.uzreport.news сайти эса мазкур учрашувнинг қисақача превьюсини эътиборингизга ҳавола этади.
10 апрель 2018 йил. Соат 23:45. Манчестер шаҳри. "Этихад" стадиони. Чемпионлар лигаси 1/4 финал босқичи. Жавоб ўйини (Биринчи учрашув - 0:3)
"Манчестер Сити" (Англия) – "Ливерпуль" (Англия)
Қайси телеканалда томоша қилиш мумкин: UZREPORT TV
Дисквалифициялар: Джордан Хендерсон ("Ливерпуль")
Жароҳатлар: Джон Стоунз (?), Бенжамен Менди - Мухаммад Салах, Эндрю Робертсон, Альберто Морено (барчаси сўроқ остида), Джо Гомес, Адам Лаллана, Жоэль Матип, Эмре Джан
Тахминий таркиб:
"Манчестер Сити" - Эдерсон, Дельф, Отаменди, Компани, Уокер, Фернандиньо, Сильва, Брюйне, Сане, Агуэро, Стерлинг.
"Ливерпуль" - Кариус, Робертсон, Дейк, Ловрен, Арнольд, Милнер, Вейналдум, Окслейд-Чемберлен, Мане, Фирмино, Салаҳ.
Чемпионлар лигаси тариҳида энг эсда қоларли камбэклар икки маротаба содир бўлган. Биринчи марта бундай сехргарликни 2004-йилда "Депортиво" амалга оширган ва "Милан"ни мусобақадан чиқариб юборган. Иккинчиси ўтган мавсумда "Камп Ноу"да бўлган ва унда "Барселона" 4та тўп фарқини йўққа чиқариб "ПСЖ"ни шарманда қилган.
"Манчестер Сити" ҳам бу ишни такрорлай олса бу ҳам юқоридаги камбэклардан қолишмайдиган даражада келажакда эсланади. "Шаҳарликлар" бу мавсум ўзлари учун керакли бўлган натижани АПЛ доирасида қўлга кирита олишганди ("Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 5:0). Бироқ унда мерсисайдликлар майдонда бир киши кам бўлиб ўйнашларига тўғри келганди. Ўша мағлубиятдан сўнг "Ливерпуль" ўз ўйинини анча кучайтиришга муваффақ бўлди ва ҳозирда Гранд жамоаларни ҳам йирик ҳисобларда мағлубиятга учратиши мумкинлигини кўрсатиб қўймоқда.
Бўлажак ўйинга икки жамоа ички чемпионатдан сўнг ғалабасиз ўйиндан сўнг ташриф буюришмоқда. Ваҳолаки бу ўйинга Хосеп Гвардиола шогирдлари Англия чемпиони мақоми остида ташриф буюришлари ҳам мумкин эди. Бироқ Манчестер дербисидаги аламли мағлубият ("Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 2:3) уларни чемпионликни тантана қилишларини яна бир тур кейинга суриб қўйди.
"Ливерпуль" ҳам бу ўйиндан олдин ўз ҳамшаҳарига қарши баҳс олиб борди. Юрген Клопп "Эвертон"га қарши ўйинга жамоанинг асосий футболчиларини туширмасликка қарор қилди ва якунда 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо қўйди.
Ўйиндан олдин мураббийлар фикри:
Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити" бош мураббийи") Менинг фантастик жамоам бор, уларни ҳеч ким билан таққослаб бўлмайди. Бу ўзгача мақомдаги топ-клуб. Уларни шуғуллантириш - ҳақиқий завқ. "МЮ" билан ўйинда ҳам улардан мамнун бўлдим. Биз Европада ҳамма жамоа билан ўйнашга тайёрмиз, аммо биз чиқмоқчи бўлаётган тоғ, жуда баланд. Балки кейинги қадамни ташлашимиз учун катта вақт керакдир. Бу мавсумда ўтган галгисидан яхшироқ бўлдик, ҳис қиляпман - кейингисида янада яхшироқ бўламиз. Олдинга интилишимиз керак ва буни ҳозироқ бажармоқчимиз.
Юрген Клопп ("Ливерпуль" бош мураббийи) Улар ўйинни худди "МЮ" билан бўлгани каби бошлашлари мумкин, ўшанда улар ярим соат ичида иккита гол урган эдилар. Бу мен кўрган биринчи бўлимларнинг ичида энг зўри эди. Улар ҳақиқий довул уюштирдилар. Аммо иккинчи бўлимда ўйин ўзгарди. Бизнинг ўйинда турли сценарийлар кечиши мумкин. Улар эрта гол уришлари, биз эрта гол уришимиз ва ҳаказо. Мен шогирдларимга: "Йигитлар! Иложи борича тезроқ гол уринг!" дейишим мумкин. Бунинг ёрдам беришига ишонмайман. Биз кенгроқ мулоҳаза юритишимиз керак - майдонда қаерда ва нима қилиш ҳақида. Биринчи ўйиндан сўнг шогирдларим ўйиннинг фақат ярми ўтганини билишди. Ҳисобда олдинда эканимиз - биз ғалаба қозонамиз дегани эмас. Жавоб учрашувини яхши ўтказишга ҳаракат қиламиз.
Ўзаро учрашувлар: 180та
"Манчестер Сити" - 45та ғалаба
"Ливерпуль" - 88та ғалаба
Дуранг - 47та
Тўплар нисбати: "Ливерпуль" 320 - 237 "Манчестер Сити"
Англия. Ливерпуль. "Энфилд". 50685 мухлис
"Ливерпуль" (Англия) - "Манчестер Сити" (Англия) 3:0
Голлар: Салаҳ 12, Окслейд-Чемберлен 20, Мане 31
"Ливерпуль" (Англия): Кариус, Ловрен, ван Дейк, Робертсон, Арнольд, Салаҳ (Вейналдум 52), Милнер, Окслейд-Чемберлен (Морено 85), Хендерсон, Мане, Фирмино (Соланке 71)
"Манчестер Сити" (Англия): Эдерсон, Отаменди, Уокер, Ляпорт, Компани, Сильва, Гюндоган (Стерлинг 57), Де Брюйне, Сане, Фернандиньо, Жезус.
Огоҳлантириш: Хендерсон 86 - Отаменди 45+3, Жезус 76, Де Брюйне 80, Стерлинг 90+2.