Бугун, 15 апрель куни Англия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган “Ньюкасл” – “Арсенал” ўйини бўлиб ўтди.
Унда меҳмон жамоа “Арсенал” “Ньюкасль” томонидан мағлуб этилди.
2018 йилда Арсен Венгер жамоаси АПЛнинг барча сафар ўйинлари: “Борнмут” (1:2), “Суонси” (1:3), “Тоттенхэм” (0:1), “Брайтон” (1:2) ва “Ньюкасл” (1:2) дан мағлуб бўлди.
Гап шундаки, “Арсенал” 1984 йилдан бери ҳали бундай ёмон натижани қайд этмаган эди. Бундан ташқари, “Арсенал” АПЛнинг топ-4 жамоалари орасида 2018 йил ҳали битта ҳам очко олмаган ягона жамоа ҳисобланади.