"ПСЖ" клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳуумчиси Неймар Сан-Паулудаги оммавий маросимда сўзга чиқди ва ўзининг тахминий тикланиш муддатини айтди.
"Менда аниқ график йўқ, ҳаммаси жараёнга, теширувларга боғлиқ. Аммо тикланишимнинг тахминий санаси - 17 май", - дейди Неймар.
"ПСЖ" мавсумдаги энг охирги ўйинини 19 май куни ўтказади. Бу Франция чемпионатининг 38-турида "Кан"га қарши учрашуви бўлади.