"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер Германия кубоги яримфиналида "Байер" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (6:2) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Байер" билан ўйин - немис футболининг рекламаси бўлди. Ўйиндан жуда мамнунман. Биз совринларга чанқоқмиз. "Бавария" ўз кучин ҳис қиляпти, аммо биз ғалаба қозонишда давом этишимиз керак", - дейди Мюллер.