Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Ла лига. Роналду «Реал»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Баҳо:
+ | -

Бильбаонинг "Атлетик" клуби ушбу мавсумда "Реал"га қарши 2та ўйинда ҳам ютқазмади. Басклар бу сафар Мадридда ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди, агар сўнгги дақиқаларда Зидан жамоаси ҳисобни тенглаштирмаганида...

Учрашувнинг дастлабки 10 дақиқасида жамоалар биттадан қулай имкониятларни юзага келтиришди. Сан-Хосе яккама-якка вазиятда йўллаган зарбани Кейлор Навас қайтарган ҳолда, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Роналду бош билан берган зарба натижасида тўп тўсинга тегиб қайтди. Учрашувнинг 14-дақиқасида Иньяки Уильямс ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Чиройли узатмадан кейин ҳужумчи бирга-бир вазиятга чиқди ва тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди.

Кейин дақиқаларда асосий планда "Атлетик" посбони Кепа Аррисабалага бўлди. У рақибнинг бир нечта зарбаларини қайтаришга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлим ўрталарида меҳмонлар устунликни мустаҳкамлаши мумкин эди. Оскар Де Маркос "Реал" жарима майдончаси ичида берган зарбани Карвахаль қайтарган бўлса, Рауль Гарсиянинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди.

Мадридликлар сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Модрич жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон зарба берди. Роналду эса дарвозага тескари турган ҳолда тўп йўналишини бироз ўзгартиришга муваффақ бўлди. Натижа Аррисабалага зарбани қайтара олмади — 1:1.

Ла лига жадвалида 4-ўринда бораётган "Вваленсия", кутилмаганда, ўз майдонида "Хетафе"га ютқазиб қўйди — 1:2. Натижада "Реал" валенсияликлар билан орадаги фарқни 3 очкога етказди. Иккинчи ўринда бораётган "Атлетико" ҳамшаҳарлари билан фарқни 6 очкога етказиш имкониятига эга.

Испания Ла лигаси, 33-тур
Эспаньол – Эйбар 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 32 Ломбан.
Эспаньол – Лопес, Лопес, Лопес Сильва, Эрмосо, Кариколь, Дардер, Санчес, Санчес (Мелендо, 67), Пьятти (Гарсия, 46), Морено, Баптистао (Марк Наварро, 79).
Эйбар – Дмитрович, Капа, Паулу Оливейра, Ломбан, Хосе Анхель, Эскаланте, Дани Гарсия (Диоп, 85), Леон, Жордан, Иван Алехо (Жунка, 90), Пенья (Кике, 80).
Огоҳлантиришлар: Эрмосо (33), Лопес (51), Санчес (56), Капа (57), Диоп (90).

Валенсия – Хетафе 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 16 Реми, 0:2 – 49 Реми, 1:2 – 69 Родриго.
Валенсия – Доменек, Монтойя, Гарай, Мурильо, Гайя, Перейра (Ферран Торрес, 61), Парехо, Максимович (Солер, 61), Гонсалу Гедеш, Вьетто (Родриго, 61), Дзадза.
Хетафе – Гуаита, Суарес, Даконам, Бруно Гонсалес, Кабрера, Портильо (Мора, 76), Фламини, Фажр, Дьедиу (Антунеш, 90), Молина, Реми (Альваро, 62).
Огоҳлантиришлар: Реми (62), Даконам (70), Альваро (70), Кабрера (74), Гайя (78), Молина (87), Суарес (89), Антунеш (90).
Четлатиш: Парехо (86).

Реал Мадрид – Атлетик 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 14 Иньяки Уильямс, 1:1 – 87 Роналду.
Реал Мадрид – Навас, Карвахаль, Варан, Рамос, Марсело, Васкес, Кроос, Модрич, Асенсио (Иско, 69), Бензема (Бэйл, 69), Роналду.
Атлетик – Аррисабалага, Де Маркос, Нуньес, Мартинес, Баленсиага, Итурраспе, Сан Хосе, Иньиго Лекуэ (Сусаета, 79), Рауль Гарсия, Кордоба (Муниаин, 70), Иньяки Уильямс (Адурис, 85).
Огоҳлантиришлар: Иньяки Уильямс (39), Васкес (45), Итурраспе (61), Де Маркос (84), Сан Хосе (89), Карвахаль (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:58, 19.04.2018.
Ўқилди: 8865 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [5488]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3015]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2575]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2229]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2167]

Родриго "Реал"ни тарк этиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда [1895]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1758]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1688]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1663]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1615]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.