“Реал” устози Зинедин Зидан “Атлетик”ка қарши ўйиндан кейин қишда амалга ошмаган Кепанинг трансфери ҳақида фикр билдирди. “Реал”га қарши ўйинда айнан Аррисабалаг бир нечта сейвлари билан жамоасининг жонига ора кирди.
“Менда ҳеч қандай афсусланиш туйғуси йўқ. Қарор қабул қилиб бўлгандим, шунинг учун мавсум ўртасида жамоа таркибини ўзгартиришни истамадим.
Кепа — яхши дарвозабон. Аммо “Реал”га қарши ўйинда “Атлетик” ҳимояси ҳам ажойиб ҳаракат қилди. Келажак ҳақида гапирмоқчи эмасман, биз энди “Бавария”га қарши ўйин ҳақида бош қотиришимиз керак”, деди Зидан.