"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ўзига "Бавария" қизиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Ҳеч қайси шартномамда клубни муддатидан аввал тарк этиш ҳақида банд кўзда тутилмаган. Агар "Бавария" менга ҳақиқатан қизиққан бўлса ҳам, мен бундай қилмасдим, уларга мен билан шартнома тузиш ўта қийин бўлар эди.
Менинг шартномам яна тўрт йил амалда бўлади. Клуб мен билан бахтиёр, шунинг учун "Бавария" мени қўлга киритиш учун ҳатто ҳаракат ҳам қилмаган бўлар эди, деб ўйлайман", - дейди Клопп.
Юрген Клопп 2015 йилнинг октябридан "Ливерпуль"ни бошқариб келяпти. Унинг шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.