Германия чемпионати 31-турида “Бавария” “Ганновер”га қарши баҳс олиб боради.
Мазкур ўйинда Мюнхен клуби таркибида илк бор 2000 йилда туғилган футболчи майдонга тушди. Юпп Хайнкесс ҳимоячи Ларс-Лукас Майни асосий таркибга киритди.
Май 2000 йилнинг 31 мартида туғилган. У “Бавария”нинг энг ёш дебютантига айланди ва бу борада олдинги рекордчи Пьерр-Эмиль Хойбьергни ортда қолдирди (134 кунга).