Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ФИФА учун янги нафас - Фатима Самура

Баҳо:
+ | -

ФИФАда Жанни Инфантинодан кейинда турувчи иккинчи раҳбар, Буюк Британияга хуши йўқ, «Бавария»га хуши бор аёл. Бу – халқаро футбол уюшмаси бош котиби Фатима Самура.

Сенегаллик ушбу хоним 55 ёшда ва у ФИФА тарихида бош котиб лавозимини эгаллаган биринчи аёлдир. Эсласангиз, Жанни Инфантино 2016 йилнинг май ойида масъулияти катта раҳбар мажбуриятларини унга топшириб, катта шов-шув кўтарганди.

Зеро, ўша вақт Самура хоним кўпчиликка нотаниш эди. Мана, орадан чамаси 2 йил ўтди ва энди Forbes журнали уни жаҳон спортида энг кучли таъсирга эга аёл сифатида эътироф этмоқда.

БМТ

Аслида Самура хоним катта иш тажрибасига эга - БМТда 20 йилдан кўпроқ вақт фаолият юритган. «Ишим юзасидан энг инқирозли ҳудудларда бўлганман: Либерия, Сьерра Леоне, Нигерия, Дарфур, Афғонистон, Бангладеш, Косово...

Зиммамдаги асосий вазифа инсонварпарлик ёрдамларини белгиланган манзилларга етиб боришини таъминлаш, юкларни олиб ўтиш учун хавфсиз йўналишларни ҳозирлашдан иборат эди. Шунингдек, одамларни жанговар ҳаракатлар жойидан олиб чиқиш билан шуғулланганман, гоҳида инсонпарварлик ташкилотларининг ўғирлаб кетилган ходимларини қутқариш учун жангарилар билан музокара жараёнига киришишимга тўғри келган...», - дея эслаганди африкалик жасур аёл БМТдаги фаолиятини Spiegel нашрига берган интервьюсида.

У Жанни Инфантино билан Мадагаскарда, мамлакат миллий жамоасининг Сенегал термасига қарши ўйини чоғи танишган. Ўша вақт Инфантино ҳаттоки, ФИФАни бошқаришга номзодлар қаторида ҳам эмасди. Чунончи, Йозеф Блаттер ва Мишель Платини ўртасидаги можаролар энди-энди илдиз ота бошлаганди.

Ҳаёт мактаби

Самура хоним Инфантино билан кўришишга қадар бир қатор қийинчиликлар ва таҳликали ҳолатларни бошидан ўтказган. У ҳаттоки, неча марталаб ўлимга рўбарў келган. Мисол учун, Фатима бошқарувидаги инсонварпарлик конвойи Либерия йўналишида аскар-болалар ҳужумига учраган.

Улар барча озиқ-овқат маҳсулотларию, кийим кечакларни талан-тарож қилишганди. Самура хоним эса ўз жонини хатарга қўйиб бўлсада, ушбу ёқимсиз вазиятни тинчлик йўли билан бартараф этган. Суданда эса хайрия ташкилоти вакилини отиб ташлашган.

Фатиманинг айтишича, ўшанда бечора ходим шунчаки, чўнтагига қўл суқиб, телефонини олган, бироқ мухолиф томондагилар буни қурол ўрнида кўриб, дарҳол ўқ узишган. Раҳбар аёл шунда ҳам босиқликни сақлаб, катта отишма рўй беришига йўл қўймаган.

«Ҳозир атрофимда ўқ овози эшитилмаётганидан хурсандман» - Фатима Самура БМТда янада юқорироқ мансабга эришиш имкониятига эга бўла туриб, фаолиятини нега ФИФАда давом эттиришни маъқул кўргани хусусидаги саволга шундай жавоб берганди.

Келажак умиди

Жанни Инфантино сенегаллик аёлни ФИФАнинг янги бош котиби сифатида таништирар экан, шундай деганди: «Ҳаммаси оддий - ташкилот кенгаши айнан Самура номзодини ёқлади. Энди у шу кенгаш ишлаб чиқадиган стратегияни ҳаётга татбиқ этиш билан шуғулланади.

Шахсан мен ҳар бир алоҳида шахснинг ўзига хос салоҳиятию, хилма-хиллик масаласида идеал йўл топилишига шубҳаланмайман. Шунинг баробарида қуруқ сўзлар эмас, балки фактларга ишонаман. Фатима - бош котиб ролига энг муносиб номзод.

У ФИФАга янгича нафас олиб киради. Ҳар ҳолда, ҳозир янги «қон томчиси»га эҳтиёжимиз бор. Самурани яхши биламан - у ўтмиш эмас, келажак сиймоси. Умуман, ҳаётда ҳам, футболда ҳам тенг ҳуқуқлик қарор топишига ишонамиз».

Аёллар футболи элчиси

Самуранинг таъкидлашича, аёллар футболи тараққиёти жаҳон ҳамжамиятига ҳар томонлама ижобий таъсир ўтказади. «Дейлик, футбол билан шуғулланадиган қизларда ўз таналарига муносабат кескин ўзгаради. Улар шунинг баробарида курашда ҳимояланишни ўрганишади.

Хусусан, Сенегалда шундай катта муаммо борки, кўплаб қизлар бошланғич мактабдаги таҳсилдан кейин айтарли ҳеч нарса билан шуғулланмайдилар. Кўпчилик эркакларнинг турли-туман ваъдаларию, шоҳона ҳаёт ҳақидаги ёлғонларига учиб, шунчаки, йўлдан адашади, - дейди Фатима Самура.

- Ҳаттоки, айрим қизлар кўзда тутилмаган ҳомиладорлик оқибатида мактабдан ҳам эрта чиқиб кетишади. Шу тариқа ўз келажакларини барбод қилишади. Ишонинг, агар қизлар спорт, жумладан, футбол билан жиддий шуғулланишса, бундай аянчли оқибатлар сезиларли даражада камаяди.

Чунки спорт ҳаммани аввало, ўзини қадрлаш руҳида тарбиялайди. Акс ҳолда, ҳеч ким ғалаба қозониш йўлида бунчалик жон койитмасди. Демакки, спорт - бу ғурурни шакллантириш воситаси».

Буюк Британияни хуш кўрмаслик

Самура хоним ФИФАда иш бошлаганидан буён бир қатор кескин баёнотлари билан эътиборга тушди. У хусусан, Англия ва Шотландия миллий жамоалари ўртасидаги ўйинда биринчи жаҳон уруши қурбонлари хотирасига аталган рамзни кўрсатиш тақиқланиши зарурлигини таъкидлади: «Нега энди атиги битта мамлакатга истисно ҳолат бору, дунёнинг қолган қисми учун йўқ?»

Бироқ мағрур англияликлар бу гаплардан пинак ҳам бузишмади ва футболкаларга кўкнор гули рамзини туширишди. Оқибатда уларга нисбатан моддий жазо чораси қўлланилди, шунингдек, шотландларга ҳам.

Аҳил оила бекаси

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 18:37, 22.04.2018.
Ўқилди: 5788 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.