Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликни бошлади

Баҳо:
+ | -

Футбол мухлисларига яхши маълумки, ФИФА ва ОФК томонидан сўнгги йилларда аёллар футболига катта эътибор қаратилмоқда. Турли мусобақалар ва чемпионатлар ташкил этилмоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳам юртимизда аёллар футболини ривожлантириш йўлида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Шу йилнинг 2-12 май кунларида Таиландда аёллар ўртасида футзал бўйича Осиё чемпионати ўтказилади. Ушбу мусобақада футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Шу муносабат билан, ЎФА футболчи қизларимизнинг ушбу мусобақада муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида бир қатор шарт-шароитлар яратиб бермоқда. Жумладан, бугун 25 апрель кунидан бошлаб аёллар терма жамоаси “Чиғатой” спорт базаси жойлашган ҳолда “Бунёдкор” стадионининг залида машғулотларга киришди.

Футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси билан биргаликда Таиланд, Эрон, Япония, Малайзия, Хитой, Гонк Конг, Вьетнам, Баҳрайн, Хитой Тайпейи, Ливан, Макао, Туркманистон, Бангладеш ҳамда Индонезия терма жамоалари иштирок этишади.

Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги чемпион Эрон ва мусобақа дебютанти Туркманистон жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган. Жамоамиз дастлабки ўйинини 5 май куни Туркманистон жамоасига қарши, иккинчи ўйинни эса 7 май куни Эронга қарши ўтказади.

Қуйида йиғинда қатнашаётган терма жамоамиз таркиби билан танишишингиз мумкин:

Дарвозабонлар:
Тилалова Лайло – “Севинч”
Жонимқулова Мафтуна – “Севинч”

Ҳимоячилар:
Шоимова Мафтуна – “Севинч”
Зарбиева Танзиля – “Севинч”
Мунаварова Мавлуда – “Металлург”
Назарова Зумраджон – “Металлург”
Турдиалиева Ирода – “Металлург”
Дадабоева Холида – “Металлург”
Камолтоева Нозима – “Металлург”

Ҳужумчилар:
Қудратова Нилуфар – “Севинч”
Бурханова Малика – “Севинч”
Сафина Рушания – “Бунёдкор”
Карачик Людмила – “Бунёдкор”
Турдибоева Феруза – “Металлург”

Манба: www.uzreport.news
Киритилди: 12:32, 25.04.2018.
Ўқилди: 6547 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [7119]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4910]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3347]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3208]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [3205]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [3059]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2316]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [2078]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [2016]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1889]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик