Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Супер бошланган суперлигадаги энг яхши ўйинчилар. Топ-7

Баҳо:
+2 | -1

Ким ўйлабди дейсиз, бунақанги кескинлик, бунақанги шиддатли матчларни суперлига бизга тақдим этади деб. Тўғриси, бу ҳақида мақола ёзишимга Интернет саҳифаларидаги “Навбаҳор” - “Бунёдкор” учрашувидан сўнг ишланган махсус видеоролик туртки бўлди. Бугун баҳоли қудрат Суперлиганинг ўтган етти туридаги энг хавфли, ҳужумкор ўйинчилари Топ еттилигини тақдим этамиз. Марҳамат!

7-ўрин. Элгужа ГРИГАЛАШВИЛИ
“Қизилқум” ўйинчиси Григалашвили ўзининг ноодатий ҳужумкорлиги билан кўпчиликнинг эътиборига туша олди. У бу мавсумда хет-трик қайд этишга ҳам улгургани бунга мисол. Жамоасининг унчалар ҳам иши юришмаётганига қарамасдан, у жамоада йўқолиб қолмаяпти. Ўйлашимизча, бу йигит мавсум мобайнида ҳали “Қизилқум” мухлисларини кўп бор хурсанд қила олади.

6-ўрин. Сардор СОБИРХЎЖАЕВ
Сардор ўзининг ақлли ўйин кўрсатиши билан бошқа марказий ярим ҳимоячилардан бироз фарқ қилади. Миржалол Қосимов ундан шундай фойдаланмоқдаки, Сардор бу мавсумда бир неча бор голларга асистентлик қилишга улгурди. У унча юқори бўлмаган тезлик билан ҳам майдонда анча-мунча нарсаларга улгураётгани тахсинга сазовор. Ундан яна гол+паслар кутиб қоламиз!

5–ўрин. Азиз ИБРАГИМОВ
Улуғбек Бақоевнинг “жокер қартаси” сифатида бу мавсумда намоён бўлаётган иқтидорли ҳужумчи Азиз Ибрагимовнинг тажрибаси улкан. У хорижий чемпионатларда ҳам ўзини кўрсата олган эди. Энди юртимиз ички чемпионатида ҳам чакки кўринмаяпти. У жамоасининг сўнгги дақиқалардаги жуда кўп голларида фаол иштирок этмоқда.

4-ўрин. Суҳроб НУРУЛЛОЕВ
“Металлург” жамоасинг 7-рақамли ўйинчиси бу мавсумда катта тезлик эгаси эканлигини кўрсата олди. Айниқса, “Насаф” дарвозасига урган голи бунга яққол мисол бўла олади. “Металлург” ҳозирча Суперлигада чақилмас ёнғоқдек кўриняпти. Ўйлаймизки, мавсум охиригача шундай бўлиб қолади.

3-ўрин. Арслонмурод АМОНОВ
“Бухоро” жамоасининг ўзига хос “динамиди” бўлаётган ўйинчи нафақат голлари билан, балки ажойиб пасслари билан ҳам ҳаммани ўзига қарата олмоқда. У “Бухоро” жамоасида ўз ўйинини тўлиқ кўрсатмоқда. Мавсумдаги АГМКга қарши “супер камбэк”да ҳам унинг ҳиссаси катта эди. Арслонмурод шу кетишда ҳадемай пойтахт жамоалари қизиқиши доирасига тушиб қолса ҳам ажаб эмас.

2-ўрин. Жавлон ИБРОҲИМОВ
“Бунёдкор”нинг яна бир фойдали ярим ҳимоячиси. У таянч зонасида ҳаракатланишига қарамасдан бу мавсум бир нечта голларни уришга эришди. ”Бунёдкор”нинг ишончли ўйинларида ҳамда “қалдирғочлар” турнир жадвалини бошқариб боришида Жавлоннинг ҳиссаси катта. У рақиб ҳужумини усталик билан бузиб, жамаосининг ҳужумларини бошламоқда. Бундай ярим ҳимоячилар замонавий футболда жуда дефицит.

1-ўрин. Азиз ТУРҒУНБОЕВ
Бу йигитча ҳозирда ички чемпионатимизда, э қўйингки, Ўзбекистондаги энг иқтидорли футболчи деб ҳисобланмоқда. Унинг ўйинларидан одам завқ олаяпти. Айниқса, Намангандаги уй учрашувларида у умуман бошқача ҳаракатланмоқда. Майдонда истаганини амалга оширмоқда. Қанотлардан марказга ёриб ўтмоқда, марказда бўлса қисқа масофада бир неча ўйинчиларни алдаб ўтиб кетмоқда. Ҳатто унинг ўйинларини Миржалол Қосимов ҳам бежиз алоҳида қайд этмади. Азиз ҳозирги кунда Суперлигадаги энг фойдали ўйинчи бўлмоқда. Шундай ишлашда давом этса, ҳадемай Миллий терма жамоада хам дебют қилса ажаб эмас. Ундан фақат битта нарсани илтимос қилардик. Ишлашда тўхтаб қолма, Азиз. Сендан умидларимиз катта.

Бу шунчаки рейтинг, холос. Буни тузишдан асосий мақсадимиз 0151 Суперлига ўйинларига қизиқишни озгина бўлса ҳам кўпайтириш. Агар бу кетиш бўлса, тез орада бизнинг чемпионатимизга реклама ҳам керак бўлмай қолади. Чунки мухлислар бундай шиддатли ва кескин ўйинларни стадиондами, ТВ қаршисидами, интернетдами фарқи йўқ, маза қилиб томоша қилишмоқда. Суперлиганинг ўзига яраша Ўзбекистон футболи учун фойдали томонлари жуда кўп. Энг асосийси эса барибир терма жамоа учун кадр тайёрлаш. Ҳозирги ўзбек футболи ҳар доимгиданда кўпроқ янги юлдузларга муҳтож. Биз сендан юлдузларни кутиб қоламиз, Суперлига!

Яҳёхўжа УЛУҒХЎЖАЕВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:14, 25.04.2018.
Ўқилди: 6723 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.