2009 йилнинг май ойида Инеста Чемпионлар лигасининг олтин медалини ўпди ва кейинги ёзда Жанубий Африка ресбупликасида ўтган Жаҳон кубогини қучди.
Лекин иккита сеҳрли воқеани иккига ажратиб юборган йил эртакдек ўтмаган эди. Андрес ҳақиқий даҳшатни бошдан кечирди.
***
"Манчестер Юнайтед"га қарши Чемпионлар лигаси финалида икки ҳафта қолганида "Барселона" мухлислари асабийлашишларига тўғри келдм: Иньеста сон жароҳати туфайли ўйнамаслиги эълон қилди. Ҳаммадан кўра кўпроқ Пеп Гвардиола хавотир олди. "Бундай етакчини йўқотиш даҳшатнинг ўзгинаси", - дейди у. Маълум бўлишича, жароҳат жуда жиддий бўлиб чиқмади.
Натижада, Иньеста 90 дақиқа ўйнади ва "Барса" Фергюсон жамоаси устидан ишончли ғалаба қозондилар - 2: 0. Лекин эртаси куни Андреснинг кайфияти пастга қулади. Фақат соғлиги эмас, унинг руҳий ҳолати ҳам оғирлашган эди: "Бир кунда ўзимни ёмон ҳис қила бошладим. Эртаси куни яна ва кейинги кун яна. Текширувларда ноаниқликлар кузатилмади, ҳамма нарса нормал эди. Аммо танам ва онгим иккита қарама-қарши йўналишни танлаганидек, бир-бирига қарши эди.
АҚШдаги ўқув-машғулот йиғинида Иньеста биринчи машғулотга ҳам дош бера олмади. Кейинги икки ҳафта у жисмоний терапевт кўмагида ўтказди. Аҳволи энди яхши бўлиб бораётган вақтда жамоа сардори Карлес Пуйоль даҳшатли хабарни айтди: Иньестанинг яқин дўсти ва "Эспаньол" сардори Дани Харке юрак хуружидан вафот этибди. "Мен музлаб қолдим. Мен тушунолмай қолдим. Мен нима қилиш кераклигини, нимани ўйлашни билмасдим. Нима содир бўлганига мен ишонолмадим. Дани, дўстим Дани, ўлик. Қандай қилиб? Нима учун? Бундай бўлиши мумкин эмас ... " - дея Андрес ўша вақтдаги ҳис-туйғуларини эслайди.
Инеста ўзини йўқотиб қўйди. Бошида ғалати фикрларни чақнади, у бўшлиққа юз тутиб, ички мурувват билан иш режимини тўхтатди. Ҳаммасини табиий сирлилиги билан мураккаблаштирди: узоқ вақт ҳеч ким Андреснинг аҳволи ҳақида билмади. У аҳволи ҳақида на оиласига, на жамоага айтди, лекин ниҳоят чуқур руҳий тушкунликка тушаётганини англаб, шифокорга мурожаат қилди.
"Мен ўзимни эркин таназзулга учраётганимни сездим, атрофим қора рангга кираётгандай ҳис қилдим. Мен шифокор қидиришга тушдим, бунга бошқа чидаб бўлмас эди. Буни қандай номлашни ҳам билмасдим, бу депрессия эмас, касаллик ҳам эмас, безовталик ҳисси деса бўлади. Нимадир ўхшамаётгандек туюларди.
Ўша мавсумда Иньеста ўзи учун жуда кўп сонли муҳим ўйинларни ўтказиб юборди ва ҳатто жаҳон кубогини ўтказиб юбориш ҳақида ўйларди. Яхшиямки, энг қийин даврда у таниш футболчилар томонидан қўллаб-қувватланди. Пеп Гвардиола унинг шубҳасиз ўзига қайтишини ва қанча вақт керак бўлса - шунча кутишини айтди. "Барса" шифокорлари раҳбари Рикард Пруна - тезда ишончли психологларни топди.
"Ота-онам, хотиним Анна ва ҳамма... Уларсиз соғаймаган бўлар эдми. Улардан қарздорман", - дейди Иньеста
***
Иньеста ўтказиб юбормоқчи бўлган бу жаҳон чемпионати унинг учун керакли бўлиб чиқди. Голландларга қарши финал ўйинида ғалаба тўпини киритиб, футболкасини кўтарди ва оқ майкасидаги "Дани Харки ҳар доим биз билан".
Иньестанинг бу иши қўллаб-қувватлашнинг энг яхши кўриниши эди ва Хркенинг беваси Жессикани тўлқинлантириб юборди. Унинг айтишича, эрининг ўлимидан сўнг, онаси ва қизи билан бирга футболни биринчи марта томоша қилган. Бутун оила йиғлаган эди.
Жессиаа, унинг оиласи ва бутун Испания учун муҳим бўлган гол ҳақида Иньестанинг ўзи шундай деди:
"Бу жуда мураккаб давр эди, мен уни яқинларим ва футбол туфайли ортда қолдирдим. Бу ҳолат менга бир нарсани ўргатди: таслим бўлиш жуда осон. Ҳамма нарсани ўзгартиришга ҳаракат қилиш - жуда ҳам тўғри йўл".