Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Андрей Шипилов: «Яхшиямки, кўп вақт ўтказмасдан жавоб қайтардик»

Баҳо:
+-1 | -

"Металлург" - "Бухоро" жамоалари учрашувдан кейин ўтказилган  матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов қатнашди.

Андрей Шипилов, "Металлург" жамоаси бош мураббийи: - Мусобақа жадвалининг кучли учлигида бораётган жиддий рақибга қарши ўйнадик. Ҳар иккала жамоа биринчи таймни эҳтиёткорлик билан ўтказди. Хатога йўл қўймаслик пайида бўлишди ва буни уддалашди.

Иккинчи тайм бошида эса қўпол хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Яхшиямки, кўп вақт ўтказмасдан иккита гол билан жавоб қайтардик. Учрашувнинг якуний дақиқалари биз учун оғир кечди. Лекин бошқа хатога йўл қўймадик.

Кетма-кет муваффақиятсиз ўйинлардан кейин бу ғалаба биз учун жуда зарур эди ва биз уни сақлаб қола олдик. Бугун биринчи таймда шогирдларимнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.

Иккинчи таймда масъулият юки оғирлик қилдими, ёки иссиқ ҳаво таъсирими, анча палапартиш ҳаракатлар кузатилди. Барчаси хайрли тугаганлигидан хурсандмиз. Энди бир кунлик дам олишдан сўнг сафар ўйинига тайёргарликни бошлаймиз, дейди Андрей Сергеевич.

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 20:50, 29.04.2018.
Ўқилди: 2108 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.