"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Депортиво"дан устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:2) жамоасининг Ла лигадаги чемпионлигини шарҳлади.
"Примера - мавсумнинг энг узоқ давом этадиган мусобақаси, унда ғолиб чиқиш катта аҳамиятга эга. Биз августда бошлаган эдик, қишни ўтказдик ва энди ғалабани нишонлашимиз мумкин. Бизда Ла лиганинг энг яхши жамоаси бор, деб ўйлайман.
Энг асосийси совринлардан чарчаб қолмаслик ва ғалабаларни давом эттириш. БУ менинг Грецциядаги учта чемпионлигимдан сўнг Примерадаги биринчи чемпионлигим.
Чемпионлар лигасини бевақт тарк этишимиз бизни йўлдан оғдира олмади, чунки бу кутилмаганда рўй берди. Оқибатда Кубокдаги йўлимиз ҳам ғалаба билан тугади.
Чемпионликка қўшган ҳиссам? Мен жамоага сингишга ҳаракат қилдим, ниманидир қўшдим, бунда кескин ишлар бажармадим. Жамоани янада жипслаштиришга ҳаракат қилдим. Нимадир ўхшади нимадир эса - йўқ. Мен "Барселона"даги биринчи ғолиб мураббий эмасман, аммо бизда гап бизда аъло даражадаги амоанинг борлигида.
Мавсумни мағлубиятсиз тугатсак, ўзига хос натижа бўлар эди", - дейди Вальверде.