Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Локомотив» — Россия чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Россия Премьер-лигасининг ушбу мавсуми якунланишига 1та  тур қолганида чемпион жамоа номи аниқ бўлди. Москванинг "Локомотив" клуби ўз майдонида "Зенит"ни қабул қилди.

Баҳс тугашига 3 дақиқа қолганида "темирйўлчилар" ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлишди. Захирадан майдонга тушган Эдер қанотдан етказиб берилган узатмани дарвозага жойлаб қўйди.

Ушбу ғалабадан кейин "Локомотив" ўз очколарини 60тага етказди ва чемпионликни расмийлаштирди. "Темирйўлчилар" ўз тарихида учинчи марта (2002, 2004, 2018) чемпионликка эришишди. Улар барча совринларни Юрий Сёмин қўлостида қўлга киритишган.

Ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов ўз фаолиятида илк марта Россия чемпионлигини қўлга киритди. Ушбу соврин билан ватандошимизни табриклаймиз.

Россия премьер-лигаси, 29-тур
Локомотив – Зенит 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 87 Эдер.
Локомотив – Гильерме, Рыбус, Чорлука (Пейчинович, 46), Кверквелия, Фарфан, Миранчук (Эдер, 79), Фернандеш, Игнатьев, Тарасов, Денисов, Миранчук (Баринов, 90).
Зенит – Лодыгин, Кришито, Мевля, Смольников (Полоз, 81), Кузяев, Жирков (Плетнев, 69), Паредес, Краневиттер, Ерохин, Заболотный, Дриусси.
Огоҳлантиришлар: Дриусси (24), Игнатьев (25), Кузяев (55), Краневиттер (62), Паредес (67), Мевля (76), Гильерме (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:34, 05.05.2018.
Ўқилди: 5724 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.