"Челси" ҳужумчиси Альваро Мората "Ювентус"га қайтиши мумкин.
Мората "Челси"ни тарк этишни истамоқда ва "Ювентус"га қайтиш учун маошини камайишига ҳам рози.
Мората айни пайтда йилига 9 миллион евро маош олмоқда, "Ювентус"нинг энг кўп ҳақ оладиган футболчиси Гонсало Игуаин йилига 7,5 миллион евро топади.
"Ювентус" испаниялик футболчига "Челси" тўлаётган маошни бера олмаслиги мумкин ва туринликлар уни жарага олишлари тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ўйинчиси бўлган Мората икки йил "Ювентус"да тўп суриб, Мадридга қайтган ва ўтган йилнинг ёзида 66 миллион евро эвазига "Челси"га ўтган эди.