Аргентиналик юлдуз чоршанба кунги «Мамелоди Сандоунс»га қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиш учун «Леванте»га қарши учрашувни ўтказиб юборди. Жамоадошлари эса турнир якунланишига 2 тур қолганида барибир «қоқилишди». Goal нашри кечаги учрашув ҳақида мулоҳаза юритди.
«Барселона»нинг барча мақсадлари пучга чиқди. Ла Лигадаги сўнгги 6 учрашувнинг бештасида ғалаба қозонган «Леванте»га қарши Эрнесто Валверде ротация қилишни маъқул топди. Шунингдек, у жамоа етакчиси Лионель Мессини ҳатто ўйин қайдномасига ҳам киритмади.
Бир неча ҳафта олдин «Санчес Писхуан»да «Севилья»дан 2-0 ҳисобида мағлуб бўлаётганида Лионель Месси захирадан майдонга тушиб, мувозанатни тенглаштириб берган эди. Энг муҳими «енгилмас жамоа» мақомини сақлаб берган эди.
«Реал Мадрид» ва «Сельта»га қарши дуранглардан кейин кўпчилик каталонияликлар қийин рақибдан қутулишди ва Ла Лигани тарихий рекорд билан якунлайди, деб ўйлашган эди.
Ҳафта ўртасида «Вильярреал» устидан 5-1 ҳисобидан ғалаба қозонганидан кейин икки ўйин қолган эди. Якшанба кунги «Леванте»га ва келаси шанба куни «Реал Сосьедад»га қарши беллашув.
Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Валверде «Сьютат де Валенсия» стадионида эҳтимолий ўзгаришлар юз беришини қўшиб қўйган эди : «Мавсум тугаши билан миллий терма жамоасига ёрдамга ошиқадиган футболчилар борлигини кўриб турибман» - дейди Вальверде.
Ўйин қайдномаси эълон қилингач, Мессининг қатнашмаслиги маълум бўлди. Аргентиналик ҳужумчи мавсум тугаши билан Мундиалга тайёргарлик кўриш учун миллий термасига жўнайдиган футболчилардан бири. Аммо бунгача ҳали эрта.
Сабаби чоршанба куни каталонияликлар Жанубий Африканинг «Мамелоди Сандоунс»ига қарши ўйнайди. Шартномага кўра, беш карра «Олтин тўп» соҳиби ушбу учрашувда қатнашиши мажбурий.
Валверде шанба куни бу учрашувдаги режалари билан ўртоқлашганди. «Биз ҳудди машғулотлардагидек ўйнаймиз. Икки жамоа ўйнашади, биз қўлимиздан келган нарсаларни қилишга уриниб кўрамиз» - деган эди каталонияликлар бош мураббийи.
Нима бўлганда ҳам Мессисиз ўйнаш қароридан ...
Давоми Футбол олами блогида