Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Златан Ибрагимович Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатига боришга ҳақлимиди?

Баҳо:
+ | -

Швеция футболи афсонаси, ўзининг баланд бўйи, бақувват жуссаси, чиройли голлари ва такаббурлиги билан ажралиб турувчи Златан Ибрагимович миллий жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритгач, мундиалда қатнашиш истаги йўқ эмаслигини таъкидлаганди.

Аммо апрель ойи охирларида Швеция футбол ассоциацияси Ибранинг ЖЧ-2018 «заявка»сига киритилмаслиги ҳақида хабар берди.

Хўш, «Лос-Анжелес Гэлэкси» ҳужумчисининг мундиалда қатнашиш истаги бормиди? У Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатига боришга ҳақлимиди? Қуйидаги таҳлилий мақола айнан шу мавзуга бағишланади.

Златан Ибрагимович узоқ йиллар мобайнида самарали тўп сураётган энг ёрқин футбол юлдузларидан бири.

Фаолияти давомида Европанинг 4та етакчи лигаларида тўп сурди, 500га яқин гол урди, 30дан ортиқ совринларни қўлга киритди. Бироқ ҳар қандай футболчи учун миллий жамоа таркибида мамлакат шарафини ЖЧда ҳимоя қилишнинг аҳамияти жуда катта.

Ибра Швеция термасидаги дебютини 2001 йилда нишонлаган, шу давр ичида 4та Европа чемпионати ва 2та мундиалда қатнашганди.

Аммо қитъа миқёсидаги мусобақаларда 6та гол урган бўлса, жаҳон чемпионатларида ҳисобни оча олмади. Табиийки, агар у Россиядаги турнирга ташриф буюрганда, ана шу бўшлиқни тўлдириш учун бор куч-маҳорати ва имкониятини ишга соларди.

Швециялик ҳужумчи Евро-2016дан кейин терма жамоадаги фаолиятини якунлаб, кейинчалик бирор марта ҳам «Тре Крунур» сафида майдонга тушмаганди.

Шунга қарамай, мундиалга йўл олиши эҳтимоли йўқ эмаслигини кўп таъкидлади. Ёдингизда бўлса, у «МЮ»да тўп сураётганда, 2017 йилнинг апрелида ЕЛ доирасидаги «Андерлехт»га қарши баҳсда жароҳат олганди.

Бироқ ҳозир спорт формасини тиклаб, АҚШда самарали фаолият юритмоқда. Златандек юксак маҳорат соҳиби нафақат Швеция, балки исталган терма жамоага ҳам ортиқчалик қилмайди.

Боз устига, 31 ёшли фахрийлар - Маркус Берг ва Ола Тойвоненларни ҳисобга олмаганда, шведлар сафида сермаҳсул ҳужумчилар йўқ ҳисоби.

Саралаш босқичида Берг 11та учрашувда 8та гол урди, Ола эса нисбатан камтарона кўрсаткич - 3та гол билан кифояланди. Исаак Телин - Кристофер Нюман - Йон Гвидетти учлиги эса ҳамкорликда аранг 2та тўп киритишди. Тўрт йилликнинг бош турнирида эса табиийки, ҳар бир аниқ зарбанинг баҳоси баланд.

Ўз навбатида, Ибрагимовичнинг термага қайтиши жамоа муҳитига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимолдан холи эмасди. Биринчидан, Златан саралаш босқичида иштирок этмади, мундиал йўлланмасини жамоа усиз қўлга киритди. Ибра келган тақдирда қайсидир футболчи ўз ўрнини бўшатиб беришига тўғри келарди.

Бошқа томондан, «Гэлэкси» ҳужумчисининг мундиал иштирокчисига айланишига ФИФА тўсқинлик қилиши мумкин эди. Гап шундаки, Златан яқинда букмекерлик компанияларидан бирининг соҳибига айланди. Халқаро ФФ қоидаларига кўра, профессионал футболчиларга букмекерлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган.

Бироқ футболчининг ўзини ФИФА қўйиши мумкин бўлган тўсиқ заррача хавотирлантирмади. Унинг фикрича, ЖЧга йўл олишни хоҳласа, ҳеч ким халақит бера олмасди: «Мен қаерда бўлишни хоҳласам, ўша ерда бўламан. Бу терма жамоага ҳам тааллуқли: унинг сафида майдонга тушишни истасам, албатта, шундай қиламан. ФИФАнинг бунга алоқаси йўқ, бу менинг шахсий ишим».

Этиборли жиҳати шундаки, ҳатто букмекерлик компаниясига бағишланган реклама ролигида ҳам Златан ЖЧда иштирок этиш истагини эслатиб ўтганди. Актёрнинг бу борадаги имкониятлари қанчалиги хусусидаги саволига у қувлик билан «жуда олис», деб жавоб берганди. Кейинчалик футболчи бу ибора «жуда оз» маъносини англатишини маълум қилганди.

Хуллас, ЖЧ-2018 тобора яқинлашаётган паллада Ибрагимович билан боғлиқ жумбоқ унга бўлган қизиқишни янада ошираётганди. Аммо якуний хулоса кимларнидир хурсанд қилган бўлса, кимларнидир ранжитди: Златан фикрини ўзгартирмайди ва термага қайтмайди. Биз Россиядаги мундиалда Ибрасиз қатнашадиган Швеция миллий жамоасининг ўйинларига гувоҳ бўламиз.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:05, 22.05.2018.
Ўқилди: 5849 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.