“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ финалида қандай ҳисоб қайд этилишини айтди.
“Ўйлашимча, финалда 3:2 ҳисоби қайд этилади, албатта, “Реал” фойдасига. Биз рақибни мағлуб эта олсак, тарихий натижа қайд эта оламиз. Тўғри, мавсум бўйи кўпчилик бизга шубҳа билан қаради, аммо “Реал” ҳамжиҳатликка таянади ва тарихий натижа ўрнатади”, деди Роналду.