Кириш Регистрация

Сергей Лушчан: «Олти очколик ўйинда ғалаба қозона олдик»

Баҳо:
+ | -

Бугун Суперлиганинг 13-турида ўрин олган “Нефтчи”-“Сўғдиёна” баҳси бўлиб ўтди. Унда “Сўғдиёна” жамоаси 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Сергей Лушчан ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Шохруз Норхоновлар матбуот анжуманида иштирок этди.

- Рақибларни бугунги ўйинда омади келмади дея олмайман. Улар жуда яхши ўйин курсатишди ва яхши шакилланган жамоа эканлигини исботлашди. Улар бугун вазиятлардан фойдалана олмади холос. “Нефтчи” ўз ўйида ўйнаётганини ҳисобга олиб, шунга яраша тайёргарлик кўрдик. “Сўғдиёна” ва “Нефтчи”  деярли бир хил вазиятда. Бугун рақиблар 3 очко учун курашишини билар эдик аммо ўйин 6 очколик эди. Учрашув бошида стандарт вазиятган гол кирита олдик ва муҳими бугун очко билан қайтмоқдамиз. Ўйиндан қониқдим", - дейди Сергей Лушчан.

- Бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. 6 очколик ўйин бўлишини билар эдик. Баҳс бошида вазиятлардан фойдаландик ва  якунда  химояда яхши ҳаракат қилдик. Жамоамиз 90 дақиқа давомида яхши ўйин намойиш этди.  “Нефтчи” жуда иштиёқи баланд жамоа. Кейинги ўйинларида омад тилайман. Бугун бизни Жиззахдан келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга ўз  миннатдорчилигимизни билдирамиз-дейди Шохруз Норхонов

«Сўғдиёна» ПФК матбуот хизмати 

Манба: www.fcsogdiana.uz
Киритилди: 22:23, 25.05.2018.
Ўқилди: 2959 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.