Кириш Регистрация

Бокс. Россиядаги мусобақада етти боксчимиз финалда

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича халқаро «Губернатор кубоги» бўлиб ўтмоқда.

Унда ўн нафар боксчимиз финал жангини ўтказиши ҳақида маълум қилгандик. Ярим финал якунларига кўра, етти нафар ўзбекистонлик боксчи ҳал қилувчи жангларга йўлланма олди. Эътиборлиси, -56кг вазн тоифасида икки боксчимиз олтин медаль учун ўзаро ҳисоб-китоб қилиб оладилар.

Унга кўра, боксчиларимиз финалда қуйидаги рақибларга қарши жанг қиладилар:

-49 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Батор Сагалуев (Россия)

-56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Миразиз Мирзаҳалилов

-60 кг: Шунқор Абдурасулов – Алберт Батиргазиев (Россия)

-75 кг: Исроил Мадримов – Глеб Бакши (Россия)

-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев – Георгий Кушиташвили (Россия)

+91кг: Баҳодир Жалолов – Владислав Муравин (Россия)

Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров ва Санжар Турсуновлар мусобақанинг бронза медали билан кифояланишди. Финал беллашувлари эртага бўлиб ўтади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:18, 30.05.2018.
Ўқилди: 7348 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5606]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4371]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3991]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3667]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3391]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3284]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3001]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2556]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [2541]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.