Португалиялик суперюлдуз “Ливерпуль”га қарши Чемпионлар Лигаси финалида ўз ҳиссасини қўшган ҳолда қаторасига учинчи марта ушбу нуфузли совринни боши узра баланд кўтарди. Аммо шу билан бирга ўйиндан кейин клубдаги келажагига доир илк “топишмоқ”ни оммага маълум қилди.
Криштиану Роналду “Реал Мадрид”даги келажаги пул ёки шон-шуҳрат билан умуман боғлиқ эмаслигини тилга олди ва бу билан “Сантьяго Бернабеу”дан кетишига шаъма қилди.
5 карра “Олтин тўп” соҳиби “Ливерпуль”га қарши финални “тинч” ўтказган бўлсада, ўйиндан кейинги ОАВ нашрларида сарлавҳаларнинг бош қаҳрамонига айланди.
У beIN Sports га берган қисқа интервьюсида “Реал”да ўйнаш жуда ажойиб” эканини айтганди.
Аммо Роналду кейинроқ берган интервьюсида Европанинг нуфузли совринини бешинчи бор ютганидан кейин ёзги трансфер бозорида у “бирор нимани кафолатлай олмаслиги”ни сўзлаб берди.
Marca нинг “Манчестер Юнайтед”га қайтиш ёки Хитойга “буюк кўчиш” ҳақида берган саволга у “пул – муаммо эмас”лигини айтди.
“Мен Чемпионлар Лигаси ва “Олтин тўп”ни беш марта ютдим. Мен аллақачон тарихни яратиб бўлдим.”
“Хафа эмасман, чунки клубга нималар бера олганимни жуда яхши биламан. Бундай ажойиб дамларни чемпион сафдошларим билан унутишни истамайман.”
“Мен ҳеч нарсани кафолатлай олмайман. Мен бекинишни хоҳламайман. Келаётган кунларда мен барчасини айтаман. Ҳаёт фақат шон-шуҳратдан иборат эмас.”
Шунингдек, Киевда португалиялик футболчининг кетишига мадридликлар президенти Флорентино Перес “айбдорлиги” бўйича ҳам фикр-мулоҳазалар ўрин олди. Боиси “Сантьяго Бернабеу” хўжайини Роналдунинг жамоани тарк этишига асосий сабабчилардан бири сифатида кўрилмоқда. Португалиялик юлдуз эса буни инкор қилди.
“Менинг (у билан) ҳеч қандай муаммом йўқ” – дейди Роналду Перес билан ораларидаги муносабатларга ойдинлик киритаркан.
“Мен яхши профессионаллар каби у билан гаплашаман ва саломлашаман. Тўфон биздан бирортамиз бўлмаган жойда юз бермоқда.”
Роналду шунингдек, унинг келажаги жамоатчилик ичида кенг муҳокама қилинаётганига эътибор бермаслигини таъкидлади.
“Ҳозир айни вақти эмас аммо мен виждонлиман. Кўп гапирмайман, аммо қачонки гапирмоқчи бўлсам, гапираман” – дейди КР7.
“Албатта, мени айтадиган гапларим бор, аммо >>>Давоми