Кириш Регистрация
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге 2-3 Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК 1-0 ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид 2-1 Интер
08/09 23:59 Порту 0-2 Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д 3-2 Вильярреал
08/09 23:59 Лилль 2-3 Бетис
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона - Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт - Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна

Осиё чемпионати ва Гран-Прида иштирок этган таэквондочиларимиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, таэквондо WTF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамнинг Хошимин шаҳридаги Осиё чемпионатида, шунингдек, Италия пойтахти Рим шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли Гран-При мусобақасида иштирок этганди.

Кетма-кет иккита мусобақадан сўнг бугун эрта тонгда таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнамдаги Осиё чемпионатида спортчиларимиз 2та олтин (Никита Рафалович, Нигора Турсунқулова), 1та кумуш (Жасур Бойқўзиев) ва 5та бронза (Максим Рафалович, Сардор Тоиров, Мадина Маннопова, Ниёз Пўлатов ва Дмитрий Шокин) медалини қўлга киритган ҳолда, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллагандилар. Римдаги Гран-При турнирида эса Дмитрий Шокин бронза медали соҳибига айланди.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан спортчи ва мураббийларни, шунингдек, Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясини табриклайди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:26, 06.06.2018.
Ўқилди: 2363 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик