Бразилия барча финал босқичларида иштирок этган ягона терма жамоа ҳисобланади. Шунингдек, ушбу терма жамоа бош совринни энг кўп – 5 маротаба қўлга киритган.
Мексикали дарвозабон Антонио Карбаҳал 5 та мундиалда иштирок этган ягона футболчи. У 1950 – 1966 йилларда бўлиб ўтган барча мундиалларда қатнашишга муваффақ бўлган. Бир турнирда энг кўп гол муаллифи франциялик ҳужумчи Жюсс Фонтендир. У 1958 йилдаги жаҳон чемпионатида 13 гол киритган. Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг йирик ҳисоблар 9:0 ва 10:1. Биринчи ҳисоб икки марта қайд этилган: Венгрия – Жанубий Корея (1954) ва Югославия – Заир (1974) ўйинларида. 1982 йилги турнирда эса Венгрия Сальвадорни 10:1 енгган. Инглиз фтуболчиси Жеффри Херст финал ўйинида хет трик қилган ягона футболчи саналади. У 1966 йилги финалда немислар дарвозасини уч бор аниқ нишонга олган. Виторио Поццо ўз терма жамоасини чемпионлик шоҳсупасига 2 марта олиб келган ягона мураббий саналади. У Италия билан биргаликда 1934 ва 1938 йилларда чемпион бўлган. Германия терма жамоаси мураббийи Иоахим Лёвда бу натижани такрорлаш имкони бор. Франц Баккенбауэр (Германия) ва Марио Загало (Бразилия) ҳам мураббий, ҳам тренер сифатида чемпионллика эришганлар. Турнир фаворитларидан бири бўлмиш Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ҳам футболчи сифатида жаҳон чемпиони бўлган. Атиги 6 чемпионат майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланган. Бразилия (1958, 1962) ва Италия (1934, 1938) қаторасига икки марта чемпион бўлишни уддалашган. Германия бу йил ... Давоми>>>