Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Рақибимиз - Уругвай терма жамоаси билан батафсил танишув

Баҳо:
+ | -

Футболимиз тарихида бурилиш содир бўлмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15254 км. олисда бўлган Монтевидеога сафар қилиб, жаҳон футболи грандларидан бири бўлмиш Уругвай билан куч синашади.

Аслида, бу учрашув 2014 йилги ЖЧ саралаш циклида бўлиши ҳам мумкин эди. Лекин «ҳечдан кўра кеч яхши», дейишган-ку...

ЖАРда бўлиб ўтган мундиалга кетиш арафасида таниқли мураббий Оскар Вашингтон Табарес: «Ана энди, бу жамоанинг жаҳон чемпиони бўладиган вақт келди», деганда, кўпчилик мийиғида кулиб қўйганди.

2010 йилги ЖЧ мундиалида эгалланган 4-ўрин жамоа олдига қўйилган вазифанинг бажарилмаганлигини англатади. Ана шундай кучли характерга эга терма бор дунёда! Бу - Уругвай термаси!

Қисқача. Халқаро ареналарда эгалланган совринлари билан бемалол мақтана оладиган Уругвай жамоаси ҳақида футбол жамоатчилиги 2010 йилги мундиалдан сўнг яна гапира бошлади.

Аслида бу жамоа бутун тарихи давомида халқаро миқёсда 19та совринни қўлга киритганлиги билан бошқа термалар орасида яққол ажралиб туради. Бугун мана шу жамоа айнан ниманинг ҳисобига ҳаммани ўзига қарата олганига батафсил тўхталиб ўтамиз.

Аввало, шуни айтиб ўтиш лозимки, жаҳон футболи тарихида бир лаҳзали ғалабалари билан ном чиқарган жамоалар кўп. Дания-1992, Болгария-1994, Хорватия-1998, Греция-2004. Уругвай улар орасига тушиб қолмади. Уругвайликлар 2010 йилги мундиалдан бир йил ўтмасдан, 15-бор Жанубий Америка кубоги ғолиблигини қўлга киритишди.

Аҳолиси атиги 3,44 млн. киши бўлган бу кичик мамлакат КОНМЕБОЛ федерациясининг энг кичик аъзоси бўлсада, жаҳон футболида ўз ўрнига эга.

Шу пайтга қадар Уругвай аҳолисидан кам бўлган мамлакатлар орасида атиги 6 жамоагина жаҳон чемпионатларида қатнашган: Шимолий Ирландия (3 марта), Словения (2 марта), Уэльс, Қувайт, Ямайка, Тринидад ва Тобаго (1 мартадан). Лекин уларнинг ҳеч бири айтарли ютуқларга эриша олмаган. 1924 йилда миллий терма жамоа Олимпия ўйинларида ғолибликни қўлга киритганида, мамлакат аҳолиси 2 млн.дан ҳам ортмасди. Бу ҳам ўзига хос рекорд.

Миллий терма жамоага оид фактлар:

Лақаби: La Celeste («Мовий осмон»)

Бош мураббийи: Оскар Вашингтон Табарес (2006 йилдан буён)

Терма жамоа сардори: Диего Годин

Энг кўп ўйин ўтказган ўйинчи: Макси Перейра (124та)

Энг кўп гол урган футболчи: Луис Суарес (50та)

Миллий стадиони: «Эстадио Сентенарио» (60235 томошабин сиғади)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 17

Мундиаллардаги иштироки: 13 марта (2та чемпионлик)

Копа Америкадаги иштироки: 45 марта (15та чемпионлик)

Экипировка: Puma (2006 йилдан буён)

Формаси: ҳаворанг-қора, оқ-қора. Жамоа ҳозирги уй формасидан фойдаланаётганига 108 йил бўлди.

Анъаналар. Уругвай футболидаги ўзига хос қоидалардан бири шуки, миллий терма жамоаси аъзоси асосий жамоагача ҳеч бўлмаганда барча тоифадаги терма жамоалардан бирида ўйнаган бўлиши шарт. Тўғри, бу ҳақда аниқ бирор-бир жойда ёзилмаган бўлсада, унинг амалиётда кенг қўлланилиши айни ҳақиқат.

Луис Суарес, Николас Лодейро, Себастьян Коатес фикримиз исботидир. Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, жорий мундиал учун якуний таркибдан четда қолган Николас Лодейрони юртимиздаги ишқибозлар унутмаган бўлсалар керак. 2009 йили Мисрда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги мундиалда айнан у терма жамоамизни роса ҳолдан тойдирганди.

Уругвай футболи - ўзига хос услуб ва мактаб. Бу ерда пойтахт Монтевидео миқёсида шунчалик кўп иқтидорлар етишиб чиқадики, бутун бошли миллий чемпионат деярли битта шаҳар жамоаларидан ташкил топади. Тўғри, клублар у қадар бой эмас, лекин ўзлари тарбиялаган футболчиларни, ҳатто Аргентина ва Бразилияга экспорт қиладилар.

«Насьонал» ва «Пеньярол» жамолари Жанубий Америка футболининг кечаси, бугуни ва эртаси. Бу жамоалар дербиларни ўтказадилар, истеъдодларни тайёрлайдилар ва уларни Европага «учирма» қиладилар. Уругвайлик футболчилар тактик ва техник жиҳатдан катта мактаб кўришган, жисмонан эса ҳамма ерга мослаша оладилар.

Терма жамоанинг мундиал мақсади йўлидаги статистикасига назар солсак:

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:59, 07.06.2018.
Ўқилди: 6990 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.