"Реал" раҳбарияти ҳужумчи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр, дея хабар беради El Mundo.
Манбага кўра, клуб президенти Флорентино Перес 33 ёшли португалияликни сотиши мумкин - унинг учун тўланадиган минимал товон пули 200 млн евро канлиги айтилди. Таъкидланишича, футболчининг шартномасида товон пули 1 миллиард евро кўрсатилган.
Португалиянинг Record нашри Роналдунинг "Реал"дан кетишга қарор қилганини ёзган. Marca нашрининг хабарига кўра, футболчи учун "ПСЖ", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Бавария" ва "Ювентус" клублари курашадилар.
Роналду "Реал"да 2009 йилдан буён ўйнаб келмоқда. БУ вақт давомида 438 ўйинда иштирок этиб, 450 та гол урган. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилгача тузилган.