Зайниддин Зиданнинг «Реал»дан истеъфога чиқиши билан боғлиқ янги тафсилотлар аниқ бўлди.
Франциялик мутахассис жамоани ёши ўтиб бораётган баъзи футболчилардан тозаламоқчи бўлган. Бундан ташқари, "Қироллик клуби" бош директори Хосе Анхель Санчес томонидан тақдим қилинган ёзги трансферлар учун рўйхат Зиданга маъқул келмаган.
Зайниддин жамоа ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлни сотиб юборишни истаган. Бундан ташқари, "Реал" ўтган йилнинг ёзида сотиб олган футболчилар – Тео Эрнандес, Хесус Вальехо ва Маркос Льоренте мураббийнинг ишончини оқламаган. Зидан қўлга киритишни истаган ўйинчилар эса клуб раҳбарияти томонидан инкор қилинган.
Tribalfootball тарқатган хабарга кўра, Санчес ва Перес Зидандан истеъфо беришни сўрашган. Мураббий ўз хоҳиши билан жамоани тарк этгандек кўринган бўлса-да, Зайниддинга компенсация пули тўланиши ҳақида келишувга эришилган.