Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Ўзбекистонда Олимпия кунига катта тайёргарлик кўрилмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ҳар йили 23 июнь куни дунё бўйлаб Халқаро Олимпия куни (International Olympic Day) кенг нишонланади. Сизга шуни мамнуният билан маълум қиламизки, ўша куни Ўзбекистонда ҳам ушбу санани муносиб нишонлаш режалаштирилган ва бунинг учун айни пайтда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу тадбирни қай тарзда ташкил этмоқчи? Шу ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак. Режага биноан, куннинг биринчи ярмида анъанавий марафон ва енгил атлетика бўйича мусобақа уюштирилади. Кечки пайт эса «Миллий» (собиқ «Бунёдкор») стадионида бўлиб ўтадиган байрамда спортчилар ва санъаткорлар иштирокида турли кўргазмали чиқишлар ташкил этилади.

Ўша куни Сизни кўплаб кутилмаган совғалар кутиб турибди. Мазкур спорт байрамига 30 000дан ортиқ меҳмон ташриф буюриши кутилмоқда. Стадионда гимнастика, теннис, велоспорт, бокс, қиличбозлик, яккакурашлар ҳамда енгил атлетика усталари ўз маҳоратларини йиғилганларга намойиш этадилар. Тадбирнинг асосий қисмида шоу-бизнес юлдузлари ва ZO’R TV телеканали бошловчилари ўртасидаги футбол ўйини ташкил қилинади. Бир сўз билан айтганда 23 июнь куни Сизни ажойиб спорт байрами кутиб турибди.

Шу куни мамлакатимизнинг энг кўркам ва муҳташам спорт аренасига энг кичик ёшдаги спорт ихлосмандларидан тортиб, фахрийларимиз ҳам ташриф буюришлари мумкин. Тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад эса ахоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, турли авлод вакилларини жисмоний тарбия ва спортга қизиқтиришдир. Шундай экан, Сиз азизлар учун ташкил қилинадиган ушбу спорт байрамидан бебаҳра қолиб кетманг. Сизни 23 июнь куни «Миллий» стадионида кутиб қоламиз.

Нима учун Халқаро олимпия куни айнан 23 июнь куни нишонланади? Бунинг ўзига яраша тарихи бор. 1894 йилнинг июнида Парижда 12 мамлакат вакиллари иштирокида жисмоний тарбия йўналишида юзага келган муаммолар бўйича халқаро Конгресс ўтказилади. 23 июнь куни эса Олимпия ҳаракати ташаббускори барон Пьер де Кубертен маъруза қилади. Унда Кубертен делегатларни Олимпия ўйинларини замонавий тарзда ташкил қилиш бўйича ишлаб чиқилган режа билан таништиради. Шунингдек, Олимпия ўйинларини қайта тиклаб, уни ҳар тўрт йилда ўтказиш ва мусобақаларга барча халқларни таклиф қилиш ғоясини илгари суради. Конгресс унинг таклифини қабул қилади ва 1894 йил 23 июнь куни Халқаро Олимпия қўмитасига расман асос солинади. Шу муносабат билан Халқаро олимпия куни 23 июнь санасига белгиланган.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:02, 16.06.2018.
Ўқилди: 2283 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.