Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

ЖЧ-2018нинг энг ёш футболчиси ҳақида нималарни биласиз?

Баҳо:
+ | -

Австралия терма жамоасининг ЖЧ-2018га берган «заявка»сида иккита фактга гувоҳ бўламиз. Биринчиси «соккеруз» таркибида Тим Кэхилл бор. Унинг ёши 38да.

Иккинчиси - жамоа таркибида турнирнинг энг ёш футболчиси ўйнайди. 19 ёшли Дэниэл Арзани.

Бу йигитча ота-онасига «Агар футбол ўйнаб ўлсам, бу ажойиб бўларди», деганди. Ўшанда улар ёш футболчиларнинг юрагидаги муаммолар ҳақида гаплашишган, Арзанининг Австралия ёшлар термасидаги жамоадоши Крис Наумофф «Нумансия»га ўтаётганда, тиббий кўрик вақтида унинг юрагида муаммоси борлиги аниқланганди.

Катта Арзани бундан хавторланиб, ўғлини ЭКГ таҳлили топширишга кўндиради. Умуман олганда, отаси футболни ташлаб, хирург бўлишини маслаҳат беради. Хавфсиз ва фойдали касб. Дэниэл эса футболни ўзидан ҳам кўпроқ яхши кўришини айтади.

Катта Арзани Эронда яшаганида болалар жамоаларида ўйнаган. Ўшанда унга футбол ҳеч қандай натижа бермаган. Шу боис ҳам ўқишни танлаган.

Арзанилар оиласи Австралияга кўчиб ўтганида Дэниэл олти ёшда эди. Ўзининг айтишича, юришни бошлаганидан буён футбол ўйнайди. Лекин дастлабки профессионал жамоасига 10 ёшида кирган. 14 ёшида эса Австралия спорт институтига қабул қилишган.

«Унда ажойиб футбол генетикаси бор, шерикларидан ажраб турарди. Боз устига, ўзига бўлган ишонч юқори», - дейди Дэниэлнинг биринчи мураббийи. Гап дастлабки ҳақиқий устози ҳақида бормоқда. Чунки «фаолияти»нинг дастлабки йилларида отаси ва акаси билан футбол ўйнаган.

Унинг ўзига бўлган ишончини димоғдорликка йўйишди. «Сидней»да бир йил ўйнагач, Арзанини жамоадан четлатишди. Бунга сабаб - ўйинлар ва машғулотлар пайтида тактик кўрсатмаларга унчалик эътибор қаратмасди.

Кўча тарбияси кўриниб турарди. Чунки унинг тенгдошлари миллий дастур асосида футбол интернатларида тарбия топишган. Улар мураббийларнинг айтганларини сўзсиз бажаришга одатланишганди.

Футболчи «Сидней»дан «Мельбурн»га ўтди. У ерда Даниэль Тим Кэхилл билан танишди. Кэхилл ўспирин йигит билан кўп гаплашди ва ишлади. 18 ёшида Арзани қайси мамлакат терма жамоасида ўйнаши борасида бир қарорга келиши керак эди. Ўша кезлари Австралия матбуотида унинг Эрон терма жамоасида ўйнамоқчилиги тўғрисида хабарлар тарқади.

«Ота-онам билан маслаҳатлашдик. Австралияга яхши ҳаёт излаб келганимизни муҳокама қилдик. Қайсидир маънода бу мамлакатдан қарзимиз бор эди. Шу боис ҳам Австралия термасини танлаш энг яхши қарор деб ўйладик», - дейди Арзани. Айтганча, у танлаши керак бўлган пайтда А-лигада атиги тўртта ўйинда майдонга тушганди.

ЖЧ-2018га борадиган кенгайтирилган таркиб эълон қилинадиган пайтда «Мельбурн» ярим ҳимоячисининг таркибга кириш ёки кирмаслиги кўп муҳокама қилинди. У миллий терманинг март ойидаги йиғинига ҳам жалб қилинмаганди. Лекин чемионатнинг сўнгги турларидаги кучли ўйини мураббийлар штабининг фикрини ўзгартирди.

Австралия терма жамоаси бош мураббийи Берт ван Марвейк ҳам интригани ушлаб турди. У кенгайтирилган таркибдаги футболчилар исмини шахсан ўзи ўқиб эшиттирди. Арзани рўйхатнинг охиридан жой олганди.

«Ҳа, биз кўп вақт унга эътибор бермадик. Лекин Даниэл кам ўйнаган. Бу эса 19 ёшли футболчи учун нормал ҳолат. Ҳозир эса у нафақат ҳар ҳафта майдонга тушмоқда, балки юқори савияда тўп сурмоқда. Унинг кам учрайдиган сифати бор - бир неча рақибни алдаб ўта олади. Жаҳон чемпионатида менга иккинчи бўлимда майдонга тушиб, ҳисобни ўзгартирадиган футболчи керак», - деди ван Марвейк.

Австралияда мавсум якунларига кўра Арзани чемпионатнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди. Шунингдек, уни рамзий терма жамоага киритишди. Боз устига, у Россияга йўл оладиган якуний таркибдан жой олди.

«Футболни жуда яхши кўрардим. Лекин ота-онамнинг айтганларига қулоқ солиб, ўқишни танладим. Ўғлимнинг гапларимга қулоқ тутмагани қанчалик яхши бўлди-я» - дейди катта Арзани.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:08, 22.06.2018.
Ўқилди: 5275 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.