Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Марко Ройс жаҳон чемпионати F гуруҳининг 2-туридаги Швецияга қарши учрашувда энг яхши ўйинчи деб топилди.
"Фишт" стадионида кечган ўйин Германиянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ройс 48-дақиқада жамоасининг илк голини киритди.