Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр! Ёхуд Эрматов ва Уткин атрофидаги воқеалар ҳақида

Баҳо:
+ | -1

ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги Аргентина - Хорватия ўйини кутилганидек, ўта юқори суръат остида, анча асабий руҳда  ўтди.

Хорхе Сампаоли шогирдлари тўпни кўпроқ назорат қилиб, комбинацион ҳужумлар ташкил қилган бўлсалар, хорватлар уларни тезкор қарши юришлар билан роса қийнашди.

Танаффусга қадар ҳисобдаги тенглик сақланиб турди, иккинчи бўлимда эса бизга ОЧЛ орқали таниш мураббий - Златко Далич шогирдлари Лионель Месси ва унинг шерикларини шунчаки, «тиз чўктиришди». Йўқ, ҳозир кўпчилик томоша қилган учрашувни атрофлича шарҳламоқчи эмасмиз, албатта.

Шунчаки, ҳамюртимиз Равшан Эрматовнинг моҳирона ҳакамлиги ва бу борада юзага келган муносабатларга бирров тўхталиб ўтишни лозим топдик. Етакчи реферимиз бутун баҳс давомида назоратни қўлдан чиқармай, ўйин суръати тушмаслигини таъминлади.

Хусусан, кўрсатилган 7та сариқ карточка қандай асосга эгалигини футболчиларга тушунтириб ҳам берди, вазият тақозосига кўра. Шунга мувофиқ, ҳар икки жамоа вакиллари ҳакамликка нисбатан жиддий эътирозлар билдиришмади.

Бироқ ҳаммаси Лионель Месси ва Аргентина термасига мухлислик қилган россиялик шарҳловчи Василий Уткин томонидан айтилган номақбул (нопрофессионал) мулоҳазалардан сўнг бошланди.

Уткин мисолида футбол шарҳловчиси бетараф бўлиши шарт қабилидаги тушунча йўқолиб бораётганинга ишонч ҳосил қилдик...

Лавҳа №1. Футбол шарҳловчиси Василий Уткин Twitter ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида Аргентина - Хорватия учрашувини бинойидек бошқарган Равшан Эрматовни ҳақоратлади. У реферининг маълум вазиятда футболчига дарҳол сариқ карточка кўрсатмаганидан норози бўлди.

Кейинроқ Уткин ўйламай ёзган фикрини юмшатиш учун яна бир «твит» қолдирди: «Мана, Равшан Эрматов, бўларкан-ку. Ақлни ишлатиш ҳеч қачон кеч эмас. Кечирилди, бинго!!» Учрашувнинг эртаси куни Уткин номақбул фикрларини барча мухлислар ҳам ҳакамларни ҳақорат қилишлари, бу табиий ҳол эканлиги билан изоҳлади.

Яъни Эрматовни ҳимоя қилганларга оддий жавоб берди: «Менинг ишқибозлик қилишимга халал берманглар». Табиийки, мухлислар Уткиннинг нохолис ёндашувига жиддий эътироз билдириб, ундан узр сўрашни талаб қилдилар. Таъкидлаш жоиз, шарҳловчи «Твиттер»да минглаб ҳақоратлар остида қолди ва унга салбий муносабатлар тинимсиз давом этди.

Лавҳа № 2. Ўйин давомида Равшан Эрматов шаънига ножоиз сўзлар ишлатган Уткин мухлисларни тўғридан-тўғри эфирга таклиф қилди. Чунончи, у «Твиттер» ижтимоий тармоғидаги жавоб ҳақоратларига чидолмади шекилли.

«Ҳурматли ўзбек мухлислари! Сизларнинг ҳақоратларингизни қабул қилиш ва саволларингизга жавоб бериш учун соат 11:40 ёки бир неча дақиқадан сўнг махсус «инста»да жонли эфирга чиқаман. Ура», - деб ёзди Уткин.

Лавҳа № 3. «Инстаграм»даги дебат. Василий Уткин «Телеграм» канали орқали мухлисларга мурожаат қилди:

- Менинг жонли эфиримга улгурмайдиган, келмайдиган, хоҳламайдиганлар, сабрсизлар учун, шунингдек, эшитишдан кўра, ўқишни қулай билувчилар учун.

Мен ... (...), ..., ювиндихонадан топилган, оиламнинг шармандаси, мол, тўнғиз ва ҳоказоман. Ўз ҳақоратингизни «Инстаграм» директи (бошқаруви)га ёзиб қолдиринг, энг яхшисини танлаб, алоҳида эълон қиламан.

Ижодкорлардек сўкининг. Мени истаганингизча сўкишга тўла ҳақлисиз. Энг ёмон сўзлар билан. Шундай қиляпсиз ҳам - шарҳловчи ҳакам кабидир. Тахминларим тўғри чиқмаса, доим шундай қилиб келгансиз.

Мен аблаҳман, мен... жирканчман, сизлар таърифлаган ҳар нарсаман...

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:34, 26.06.2018.
Ўқилди: 13857 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.