Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Миллий олимпия қўмитаси Оммавий ахборот воситалари ходимларини байрам билан табриклади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Олиб борилаётган ишларни аҳолига етказиб бериш, уни тарғиб қилишда оммавий ахборот воситаларининг тутган ўрни жуда катта. Айнан ушбу соҳа вакиллари сабаб жойларда бўлиб ўтаётган тадбирлар, амалга оширилаётган ишлар, янгиликлар, муваффақиятлар ва камчиликлардан бохабар бўламиз. Оммавий ахборот воситалари халқимиз ҳаётига, унинг қувонч ва ташвишларига тобора яқин бўлиб, давлат ва халқ орасидаги ҳақиқий «кўприк» вазифасини бажармоқда. Ҳусусан, спорт ривожи йўлида ҳам «тўртинчи ҳокимият» вакилларининг ўрни беқиёсдир.

Бугун, 27 июнь Оммавий ахборот воситалари куни. Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан қалам аҳли учун ўзига хос тадбир ташкил этилди. Унда журналистиканинг турли йўналишларида, жумладан ТВ, газета, интернет нашрларида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этди ва журналистларни байрам билан табриклаб, ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини айтиб ўтди.
«Ассалому алайкум Ҳурматли журналистлар. Бугунги байрамингиз билан чин кўнгилдан табриклайман. Авваламбор, ижодий фаолиятингизда омадлар тиламоқчиман. Олиб борилаётган ислоҳотларни айнан сизлар халққа етказиб берасизлар. Бунинг учун катта раҳмат. Миллий олимпия қўмитаси сизлар билан ҳамкорликда ишлашга тайёр.

Август ойида Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида ҳам биргаликда фаолият олиб борамиз. Вақт ажратиб тадбиримизга ташриф буюрганингиз учун раҳмат. Яна бир маротаба байрамингиз муборак бўлсин», – деди Умид Аҳмаджонов.

Шундан сўнг қалам аҳлига Миллий олимпия қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда иштирок этган оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам ушбу эътибордан хурсанд эканликларини маълум қилишди.

Зоҳид Каримов («Спорт ТВ» директори): «Биринчи навбатда ҳамкасбларимизни байрам билан муборакбод этаман ва ижодларида зафарлар тилаб қоламан. Ўзбекистон журналистикаси бугунги кунда янги даражага кўтарилмоқда. Профессионаллик, тезкорлик, холислик ва рақобат кучаймоқда. Бундан жуда хурсандмиз. Рўй бераётган жараёнлардан томошабинлар, тингловчилар, ўқувчилар ютишади. Миллий олимпия қўмитаси юртимизда спортни ривожлантириш, оммалаштириш йўлида катта ишлар амалга оширмоқда. Буни биз кўриб турибмиз ва мухлислар ҳукмига ҳавола этяпмиз. МОҚ билан ҳамкорликни давом эттирамиз ва олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаймиз. Ташкилот томонидан қаратилган эътибордан жуда хурсандмиз. Ушбу эътироф бизга янада куч бағишлайди. Миллий олимпия қўмитасига машаққатли бўлган фаолиятида омад тилаб қоламиз.

 

Даврон Файзиев («УзРепорт» телеканали шарҳловчиси): «Ҳамкасбларимни бугунги байрам билан чин кўнгилдан табриклайман. Уларга яхши кайфият доимо ҳамроҳ бўлишини тилайман. Чунки, биз ижод билан шуғулланамиз ва бу ишда кайфият муҳим роль ўйнайди. Бугун Миллия олимпия қўмитаси журналистларни тақдирлади. Бундай эътибор учун миннатдорчилик билдирамиз. Умид қиламизки, бундан кейин ҳам рўй бераётган воқеаларни ҳамкорликда, батафсил равишда ёритиб борамиз. Бизни олдинда спорт соҳасидаги муҳим воқелик – Осиё ўйинлари кутиб турибди. Журналистлар номидан спортчиларимиз ва Миллий олимпия қўмитасига муваффақиятлар тилайман. Биз ҳам ўз навбатида ўзбек спорти ривожига ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қиламиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:16, 28.06.2018.
Ўқилди: 2224 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.